Ўзбекистон | 13:36 / 20.10.2022
12701
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Kia ва Spark иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Шайхонтоҳур туманида Kia ва Spark автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 2022 йил 20 октябрь куни соат 09:45 ларда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Қоратош кўчасида ЙТҲ содир бўлган.

Ҳайдовчилар, 1999 йилда туғилган М.Қ. бошқарувидаги Kia русумли автомашина ҳамда 1985 йилда туғилган Х.Т. бошқарувидаги Spark автомашинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳатлари олганлар йуқ.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид