Тошкент шаҳридаги яшил майдон 25 минг гектарга етказилади

Фото: АОКА
Эндиликда шаҳар ичида кўп қаватли иншоот қураётганлар ҳудуднинг инфратузилмасини инобатга олиши қатъий белгилаб қўйилмоқда. Қурилиш вазирлигининг маълум қилишича, бунда қурувчилар бино барпо этилаётган жойда мактаб, боғча, маиший хизмат, автотураргоҳ ўрни, кўкаламзорлаштириш майдонига қанчалик эҳтиёж борлигидан келиб чиқиб қурилиш лойиҳасини тайёрлашади.
Шунингдек, вазирлик ахборот хизматига кўра, шаҳар атрофида 130 километрлик яшил камар лойиҳаси амалга оширилади. Унга кўра, яшил йўл ёқаларида парк, кафе, ресторан, маданий объектлар бўлиши кўзда тутилади. Шаҳар ичидаги сув бўйлари ва йўл ёқалари яшил ҳудудга айлантирилади.
“Бундан буён ҳар қандай қурилишда қурувчи ташкилотга дарахт экиш мажбурияти юкланади. Бунинг учун алоҳида жадвал ҳам ишлаб чиқилган. Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, яшил ҳудудлар бор жойда ҳаво ҳарорати нисбатан мўътадил бўлади. Чанг босилади, шовқин нисбатан тўсилади.
Шунга кўра, яшил майдонларнинг жойлашуви, кенглиги ҳам турларга ажратилади. Шаҳар ичидаги яшил коридорлар фақат дарахтзор эмас, балки аҳоли фойдаланадиган ҳудуд ҳамдир. Шаҳар атрофидаги яшил камар эса қишлоқ хўжалиги ерларидан ҳам иборат бўлади”, – деди Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов.
Бундан ташқари, қайд этилишича, айни вақт Тошкент шаҳрида 7 гектар яшил майдон қолган бўлиб, келгусида уни 25 гектарга етказиш режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ижтимоий соҳа объектларини ҳисобга олмаганда, турар жой ҳудудларининг кўкаламзорлаштирилган майдони 25 фоиздан кам бўлмаслиги керак. Бу Шаҳарсозлик норма ва қоидаларида қатъий белгилаб берилган. Мазкур меъёрлар ишлаб чиқариш ҳудудларида ҳам қайд қилинган. Унда кўкаламзорлаштирилган ҳудудлар бино ва иншоотлар участка майдонининг 50 фоиздан кўп бўлмаган ерини эгаллаши керак.
Йўллар ва йўлакларда эса бу рақамлар 15 фоиздан 25 фоизгачани ташкил қилиши лозим. Саноат зоналарида ҳам энг кам кўкаламзорлаштирилган майдонлар ушбу ҳудудда пайдо бўлувчи чиқиндилар турини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Тавсия этамиз
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Парижда 100 йиллик тақиқдан кейин Сенада чўмилишга рухсат берилди
Жаҳон | 18:52
-
«Афғонистонда тинчлик ва нормал давлатчилик бўлишига энг кўп интилаётган давлат – Ўзбекистон» — Камолиддин Раббимов
Ўзбекистон | 18:31
-
Астронавт коинотдан Ер устидаги улкан спрайтни кўрсатди
Жаҳон | 18:13
-
Техасда кутилмаган сув тошқинлари оқибатида кўплаб одамлар ҳалок бўлди
Жаҳон | 17:44
Мавзуга оид

11:06
Атирау-Тошкент йўналиши бўйича авиарейслар йўлга қўйилади

14:31 / 04.07.2025
Тошкент метросининг 13 та бекатида вестибюлнинг бир томонидаги касса ёпилди

19:49 / 03.07.2025
Тошкентнинг 4 та туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

19:43 / 03.07.2025