Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АЭХА Украинадаги атом объектларига мутахассисларни юборади
Украина Ташқи ишлар вазирлиги АЭХАни Россия «бомба» – фаразий радиологик қурол тайёрлаётганини даъво қилаётган Желтие Води ва Киевдаги объектларга ташриф буюришга чақирди.
Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) Россия «бомба қўллаш орқали эҳтимолий провокациялар уюштириш»да айблаган Украинага экспертларини юборади. Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба 24 октябр, душанба куни Twitter’да ёзди.
«Ифлос бомба» деб радиоактив моддаларни оддий портловчи моддалар билан бирлаштирган фаразий паст қувватли радиологик қурол келтирилмоқда.
«Бош директор Рафаэл Гросси билан суҳбатда мен АЭХАга зудлик билан мутахассисларни Украинадаги тинч объектларга юборишни расман таклиф қилдим, Россия уларни «ифлос бомба» ишлаб чиқиш учун жойлар деб ёлғон маълумот тарқатяпти. У рози бўлди. Россиядан фарқли ўлароқ, Украина ошкора давлат бўлган ва шундай бўлиб қолади. Бизнинг яширадиган ҳеч нарсамиз йўқ», - деб ёзади Кулеба.
Бир кун олдин Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Франция, Туркия ва Буюк Британиядаги ҳамкасбларини Украина «ифлос бомба» ёрдамида «провокацияларни тайёрлаётган бўлиши мумкин», дея огоҳлантирган эди. Баёнотга кўра, «ифлос бомба» яратиш Желтие Водидаги (Днипропетровск вилояти) Шарқий кон-қайта ишлаш комбинатига ва Киевдаги Ядро тадқиқотлари институтига ишониб топширилган.