Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон президенти 15 минг долларлик курткада кўриниш берди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Қулоноқ ГЭС қурилишига тамал тошини қўйиш маросимига қимматбаҳо курткада келгани маълум бўлди.
21 октябр куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров Қулоноқ Гидро-электростанцияси қурилишига рамзий тамал тошини қўйди. Давлат раҳбари тантанали маросимга кўк курткада келди.
Журналистларнинг аниқлашича, Садир Жапаровнинг эгнидаги куртка Италиянинг Loro Piano брендига тегишли бўлиб, унинг ёқасига нутрия мўйнаси тикилган. Куртканинг қиймати 15,3 минг долларга тенг (941,8 минг рубль).

Ҳисоб-китобларга кўра, Садир Жапаровнинг битта курткаси қиймати 175 та тирикчилик минимумига тенг. Қирғизистонда 2022 йил III чорагидаги тирикчилик минимуми 7 242 қирғиз сўми миқдорида белгиланган. Loro Piano курткасининг нархи эса 1 млн 264 минг қирғиз сўмига тенг.

Бундан ташқари, Қирғизистонда 15 минг долларга уй сотиб олиш ҳам мумкин. Масалан, Чўлпон-ота ёки Бостери қишлоғидан 1 хонали, таъмирланмаган уйни харид қилса бўлади.
Қирғизистон президенти мода тенденцияларини доимо кузатиб боради ва гардеробини мунтазам янгилаб туради.
2022 йил феврал ойида у Италия брендининг қимматбаҳо курткасида Бишкек бозорларини айланиб чиқди. 2020 йилда унинг 3 минг долларлик нимчаси ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинди. Шу йилнинг август ойида у қимматбаҳо кардиганда кўриниш берди. Унинг қиймати тахминан 5 минг доллар бўлган.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
18:57 / 31.05.2026
Жапаров Атамбоев маъмуриятининг собиқ раҳбарини афв этди
19:57 / 30.05.2026