Жаҳон | 14:50 / 24.10.2022
32488
5 дақиқада ўқилади

Россия Бахмутга ҳужум қилмоқда, Харкивда янги қабрлар. Уруш суратлари

Сергей Шойгу Украина ҳукумати «ифлос бомба» орқали провокация тайёрлаётгани ҳақида айтди. Украина, АҚШ, Буюк Британия ва Франция ТИВ «ифлос бомба» ҳақидаги хабар ёлғонлигини маълум қилди. Донецк областида россиялик энг таниқли ҳарбий мухбирлардан бири, WarGonzo лойиҳаси асосчиси Семён Пегов яраланди. Аннексия қилинган Херсонда ҳудудий мудофаа отрядлари тузилди. Бахмутда доимий отишмалар давом этмоқда, Россия Миколайив ва Харкив областидаги аҳоли яшаш манзилларига ракета зарбалари йўлламоқда.

Қуйида 23 октябр, урушнинг 242-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Бахмут

Бахмут ўққа тутилгач чиққан ёнғинни ўчираётган аҳоли. Донецк областидаги ушбу шаҳар учун бир неча ойдан буён жанглар давом этмоқда — шаҳар мунтазам равишда зарбалар остида яшамоқда.
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Бахмутдаги ёнғин рўпарадаги бинонинг бутун деразасида акс этиши
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Бахмутда автомат кўтариб турган украин аскари
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Бахмутдаги украин аскарлари
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Юк ортилган велосипедини суриб кетаётган аёл, Бахмут атрофи
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA

Донецк 

Донецк марказий бозоридаги ҳарбийлар. Аннексия қилинган «ДХР» ҳукумати октябр ойи ўрталарида шаҳар маъмурияти биноси Украина қуролли кучлари томонидан HIMARS ракеталари билан ўққа тутилганини маълум қилганди.
Валерий Шарифулин / ТАСС
Донецк област клиник травматология шифохонасига олиб келинган ярадор
Валерий Шарифулин / ТАСС
Донецкдаги Артём кўчасидаги йўлни таъмирлаш жараёни
Валерий Шарифулин / ТАСС
Донецкдаги супермаркет олдида ўтирган қариялар
Валерий Шарифулин / ТАСС

Харкив ва атрофидаги ҳудудлар 

Руслан Бурменко акаси Роман Бурменко қабри олдида. Роман 31 ёшида, Бахмутдаги жанглар вақтида ярадорларга ёрдам бераётганида ҳалок бўлган
Clodagh Kilcoyne / Reuters / Scanpix / LETA
Харкив шаҳрининг Северная Салтовка районидаги кўп қаватли уй подъездини таъмирлаётган ишчилар. 21 октябр куни Харкив области раҳбари Олег Синегубов Россия армиясининг шаҳар бўйлаб берган зарбалари оқибатида беш киши яралангани, шунингдек саноат инфратузилмаси объектлари шикастланганини хабар қилди. 22 октябр куни РФ мудофаа вазирлиги шаҳарда кемаларга қарши «Нептун» ракеталари ишлаб чиқарилган «Коммунар» заводи цехи нишонга олинганини маълум қилди
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Харкив областининг Купянск шаҳри яқинидаги Петропавловка қишлоғида вайрон бўлган шифохона полида ётган россиялик аскар жасади
Ihor Tkachov / AFP / Scanpix / LETA
Харкив области Каменка қишлоғида йўқ қилинган рус танки атрофидаги снарядлардан ҳосил бўлган ўра. Каменка сентябр ойида украин ҳарбийларининг муваффақиятли қарши ҳужуми натижасида озод этилган Изюм атрофида жойлашган
Carl Court / Getty Images

Миколайив

 

Миколайивга 23 октябр куни йўлланган зарбалар оқибатларини кўздан кечираётган кишилар. Украина президенти офиси раҳбари ўринбосари Кирилл Тимошенко хабар қилишича, шаҳар тунда С-300 зенит-ракета комплексидан ўққа тутилган. Қурбонлар йўқ.
​​​​​​Bulent Kilic / AFP / Scanpix / LETA

 

Миколайив ракеталар билан ўққа тутилишидан кейин кўчада йиғлаётган кекса ёшли аёл
Bulent Kilic / AFP / Scanpix / LETA
Одамлар Миколайив 23 октябр куни ўққа тутилишидан кейинги оқибатларни бартараф этишмоқда.
Bulent Kilic / AFP / Scanpix / LETA
Миколайивлик аёл Россия томонидан йўлланган ракета зарбасидан жабрланган турар жой биноси ҳовлисида.
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
15 ёшли Таисия Ковалева Миколайивдаги уй ҳовлисида россияликлар ракетаси келиб тушган болалар майдончасидаги вайронгарчиликлар орасида. «Бу ҳовлида бутун болалигимни ўтказганман. Мен доим бу арғимчоқда учганман», — дейди Таисия.
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA
Миколайивлик киши россияликлар ракета зарбасидан вайрон бўлган квартирасини кўздан кечирмоқда
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид