Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киев Берлиндан ҳар ойда 500 миллион долларлик ёрдам кутмоқда
Киев Германиянинг Украинага уруш давридаги молиявий ёрдами ойига ярим миллиард долларни (506 миллион евро) ташкил этишига умид қилмоқда.
Фото: Reuters
«Бизнинг бюджетимиз учун ойига 4-5 миллиард доллар керак. Биз Германия ўз бўйнига ҳар ойда 500 миллион доллар олиши мумкинлигига ишонамиз», деди Володимир Зеленскийнинг маслаҳатчиси Олександр Роднянский Funke Mediengruppe'га камида кейинги олти ойлик муддат ҳақида гапириб.
Унинг сўзларига кўра, Украина ЕИ Украина бюджетини тўлдириш учун ойига икки миллиард долларга яқин маблағ ажратишига умид қилмоқда.
Бундан олдин Германия канцлери Олаф Шолц Берлинда бўлиб ўтган Германия-Украина иқтисодий форумида Украинани тиклашда бу давлат келажакда Европа Иттифоқига аъзо бўлиши кераклигини ҳисобга олиш лозимлигини маълум қилганди.
У Киевни Россиянинг йирик ҳужумларига учраган Украина энергетика сектори Украина ЕИга самарали электр энергияси етказиб берувчига айланиши учун тикланади, деб ишонтирди.
Шолц Россия президенти Владимир Путин томонидан бошланган уруш Германия ва Украинани бирлаштирганини таъкидлади.
Мавзуга оид
11:58 / 17.03.2026
Берлин аэропорти 18 март куни иш ташлаш сабабли барча рейсларни бекор қилади
11:55 / 14.03.2026
Saudi Aramco Украинадан дронлар сотиб олаётгани ҳақидаги хабарни рад этди
14:24 / 13.03.2026
ЕИ “Дружба” нефт қувури атрофидаги вазиятни текширмоқчи
13:52 / 13.03.2026