Асосий ставка 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди
Марказий банк бошқарувининг 27 октябрдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Фото: Kun.uz
Марказий банк хабарига кўра, шунингдек, йиғилишда "Пул-кредит сиёсатининг 2023 йил ва 2024-2025 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишларининг дастлабки концептуал лойиҳаси” ҳам кўриб чиқилиб, маъқулланган.
Эслатиб ўтамиз, регулятор 8 сентябрдаги бошқарув йиғилишида ҳам асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирган эди.
Жорий йилнинг 21 июл куни Марказий банк асосий ставкани 1 фоиз пунктга, йиллик 15 фоиз даражасига туширишга қарор қилганди.
2021 йилнинг январ, март, апрел, июн, сентябр, октябр ва декабр ойларида Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз – йиллик 14 фоизда сақлаб қолган.
Жорий йил 20 январида Марказий банк ҳам асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди. 17 март куни Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани 17 фоизга оширди. Бундан ташқари, 21 апрелда асосий ставкани йиллик 17 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилинди.
Бундан ташқари, жорий йил 9 июнида Марказий банк асосий ставкани 1 фоиз пунктга, йиллик 16 фоиз даражагача пасайтириш тўғрисида қарор қабул қилди.
2018 йил бошида асосий ставка 14 фоиз даражасида бўлган бўлса, 2019 йилда у 16 фоизгача кўтарилди. 2020 йил апрел ойида ставка 15 фоизга тушди. Пандемия ва оғир иқтисодий вазиятда ҳам курс ўзгармади. 2020 йил охирида ставка 14 фоизга туширилди.
Тавсия этамиз
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Маскка Оқ уйнинг олтин калитини топширди
Жаҳон | 02:03
-
Россиянинг БМТдаги доимий вакили Москва Украинага қарши «абадий» урушишга тайёрлигини маълум қилди
Жаҳон | 01:01
-
Францияда 1 июлдан болалар юрадиган жойларда тамаки чекиш тақиқланади
Жаҳон | 23:26 / 30.05.2025
-
АҚШ Олий суди Трампга Байденнинг миграция дастурини бекор қилишга рухсат берди
Жаҳон | 22:54 / 30.05.2025
Мавзуга оид

18:41 / 29.05.2025
Самарқандда 15 давлат Марказий банклари раҳбарлари молиявий инклюзивлик ва “яшил молия” бўйича мулоқот ўтказди

17:27 / 16.05.2025
Ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишяпти

10:11 / 04.05.2025
Муддатли тўлов бозорини тартибга солиш бошланади

20:43 / 30.04.2025