Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда аҳолиси ўртача ёши энг катта бўлган туман маълум қилинди
Аҳолисининг ўртача ёши энг катта бўлган ҳудудлар тўғрисида маълумот берилди.
2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда доимий аҳолининг ўртача ёши энг катта бўлган туман ва шаҳарлар орасида Яккасарой тумани биринчи ўринни эгаллади – 36,8 ёш.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ундан кейинги ўринлардан доимий аҳолининг ўртача ёши 34,6 ёш ҳамда 34,4 ёш бўлган Мирзо Улуғбек тумани ва Миробод тумани жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
- Чиpчиқ шаҳри – 34,1 ёш;
- Юнусобод тумани – 33,4 ёш;
- Яшнобод тумани – 33,2 ёш;
- Чилонзор тумани – 32,8 ёш;
- Бухоро шаҳри – 32,7 ёш;
- Томди тумани – 32,2 ёш;
- Нурафшон шаҳри – 32,2 ёш.
2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 73,8 ёшни ташкил этди.
Мавзуга оид
12:18
Рўйхатга олишда Ўзбекистон аҳолиси кўпроқ чиққанига изоҳ берилди
11:10
Ўзбекистон аҳолисининг 38,5 фоизи ҳали 20 ёшга тўлмаган
11:24 / 30.06.2026
Ўзбекистон аҳолисининг 89,4 фоизини ўзбеклар ташкил этади
10:49 / 30.06.2026