Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқароларни иш билан банд қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади
“Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагиларни назарда тутувчи томорқа ер участкаларида фуқароларни кооперация ва касаначилик асосида иш билан банд қилган тадбиркорлик субъектларига Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланади:
тадбиркорлик субъекти томорқа ер участкаларида фуқароларни кооперация ва касаначилик асосида иш билан банд қилиш мақсадида субсидия ажратиш бўйича тавсия беришни сўраб ўз яшаш жойидаги ҳоким ёрдамчисига ёки “Онлайн маҳалла” электрон платформаси орқали мурожаат қилиш тартиби;
томорқа ер участкаларида фуқароларни кооперация ва касаначилик асосида иш билан банд қилган тадбиркорлик субъектларига:
- парранда (товуқ, бедана, ўрдак, ғоз, курка), паррандани сақлаш учун катак, озуқа еми ҳамда дори воситалари;
- узум кўчати ва ток сўриси;
- асалари оиласи, асалари уяси учун қути ҳамда озуқа еми;
- қуён, қуён катаги ва озуқа еми;
- балиқ чавоқлари, сунъий ҳовуз ва озуқа емини харид қилиш учун субсидия ажратиш тартиби;
- субсидия ажратилган тадбиркорлик субъектларини ҳоким ёрдамчилари томонидан мониторинг қилиш тартиби.
Қуйидагиларни назарда тутувчи якка тартибдаги тадбиркорларга мураккаб бўлмаган умумий қурилиш ва қурилиш-таъмирлаш ишларига ёллаган ҳар бир ходимлари учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан меҳнат қуроллари ҳамда шахсий ҳимоя ва гигиена воситаларини сотиб олишга субсидия ажратиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланади:
- умумий қурилиш ишларини бажаришга тадбиркорлик субъектига меҳнат қуроллари ҳамда шахсий ҳимоя ва гигиена воситаларини сотиб олиш учун субсидия ажратиш бўйича туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш тартиби;
- Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш тартиби;
- субсидия ажратилган тадбиркорлик субъектларини туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан мониторинг қилиш тартиби.
Бандлик вазирлиги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилаётган субсидиялар мақсадли ва самарали ишлатилишини мунтазам мониторинг қилиш мақсадида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан банд бўлмаган аҳолига ажратилаётган субсидияларни тарафлар масъулиятини белгиловчи ижтимоий шартнома тузиш амалиётини республика барча ҳудудларида жорий этади.
Мавзуга оид
16:15 / 22.06.2026
“Қуёшли хонадон” доирасида фуқароларга пул тўланмаяпти. Расмий идоралар сукутда
13:31 / 13.06.2026
Қуёш панеллари эгаларига субсидия тўлаш кечикмоқда
19:19 / 11.06.2026
Қорақалпоғистонда сохта ҳисоботлар ортидан юзлаб миллион сўмлик субсидиялар олинган
17:38 / 12.05.2026