Республиканинг демографик кўрсаткичлари рақамларда эълон қилинди.
2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республиканинг демографик кўрсаткичлари статистик рақамларига кўра, мамлакатга кўчиб келганлар сони – 1,5 минг киши, кўчиб кетганлар сони – 3,2 минг кишига тенг бўлди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, аҳоли сони – 35,8 млн кишига тенг бўлиб, бунда аёллар сони – 17,8 млн киши, эркаклар сони – 18 млн киши.
Ўз навбатида, шаҳарда яшовчилар – 18,2 млн кишини, қишлоқда яшовчилар – 17,6 млн кишини ташкил этди.
Шунингдек, туғилишлар сони – 681,8 минг киши, ўлимлар сони – 130,4 минг киши.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда 1 октябр ҳолатига никоҳлар сони – 197,0 мингта, никоҳдан ажрашишлар сони – 36,5 мингтага тенг бўлди.