Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ, Туркия ва Украина ғалла кемалари ҳаракати бўйича келишувга эришди
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ), Туркия ва Украина 31 октябр куни 14 та кеманинг турк сувларида ҳаракатланиши ҳақида келишиб олди.
Фото: Reuters
Улар Россия иштирокисиз, Россия Федерацияси ғалла битимидан чиққанидан бир кун ўтиб, Украина портларидан озиқ-овқат экспортига рухсат берувчи келишувга эришди.
Истанбулдаги Қўшма мувофиқлаштириш марказидан берилган баёнотга кўра, уч томон делегациялари 31 октябр куни жўнаб кетаётган 40 та кемада текширув ўтказишга ҳам келишиб олди.
Уларнинг қўшимча қилишича, Россия делегацияси бу режалар ҳақида БМТ, Туркия ва Украина томонидан хабардор қилинган.
Бундан олдин Россия Украина ғалласи Қора денгиз бўйлаб экспорт қилинишини назарда тутувчи «ғалла битими»даги иштирокини тўхтатиши хабар қилинганди.
Бундай қарор Украина қуролли кучларининг Севастополдаги кемаларга дронлар ёрдамида ҳужум уюштирганидан кейин қабул қилинди.
Мудофаа вазирлиги талқинига кўра, ҳужум қилинган кемалар «ғалла йўлаги» хавфсизлигини таъминлашда ҳам иштирок этган.
«Қора денгиз флоти кемаларига ва фуқаролик кемаларига қарши амалга оширилган террорчилик ҳаракатини ҳисобга олиб, Россия томони Украина портларидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича келишувларни амалга оширишда иштирок этишни тўхтатади», дейилади Мудофаа вазирлиги баёнотида.
Мавзуга оид
19:16 / 20.01.2026
Украина бўйлаб янги зарбалар: Киевда яна 6 мингта кўп қаватли уй иссиқликсиз қолди
15:47 / 20.01.2026
ГФР ҳукумати: Украинадаги энергия таъминоти фалокатли ҳолатга яқин
15:08 / 17.01.2026
Украина суди Тимошенко учун 661 минг евро гаров белгилади
14:28 / 17.01.2026