Европанинг энг машҳур жиноятчиларидан бири Эквадорда қўлга олинди
Европада энг кўп қидирилаётган жиноятчилар рўйхатида бўлган Вивиана Гутиеррес Эквадорда ҳибсга олинди.

Фото: Crime Stoppers International
Испания, Эквадор ва Колумбия полиция кучларининг қўшма операцияси натижасида Интерпол ва Испания полицияси томонидан қидирилаётган Вивиана Андреа Валехо Гутиеррес ҳибсга олинди.
Европада энг кўп қидирилаётган жиноятчилар рўйхатида бўлган аёл 28 октябрь куни Эквадорнинг Мачала шаҳрида қўлга олинган.
Гутиеррес жинсий эксплуатация, гиёҳванд моддалар савдоси ва пул ювиш мақсадида одам савдосига алоқадорликда гумонланмоқда. Ушбу моддалар бўйича ҳибсга олинган шахс 32 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Испания полициясига кўра, Вивиана Гутиеррес аёлларни Колумбиядан Испанияга олиб келиб, фоҳишаликка мажбурлаган халқаро жиноий ташкилот аъзоси бўлган.
Қайд этилишича, у колумбиялик аёлларга Испанияга кўчиб ўтишни таклиф қилган, бунинг учун улар ташкилотга 1,5 минг евро тўлаши учун у ерда фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурланган.
Испанияга борганидан сўнг, уларга бу миқдор 3 минг еврога ошгани ҳақида маълум қилинган. Аёлларга яшаш уйидан кунига бир соатдан ортиқ вақтга чиқиб кетиши тақиқланган, улардан кечаю кундуз давомида фоҳишалик билан шуғулланиш, шунингдек, мижозларга кокаин сотиш талаб қилинган.
Илгари Вивиана Гутиеррес Испанияда яшаган, аммо қидирувга берилганидан кейин ватани Колумбияга қочган.
Колумбия полицияси аёлнинг Эквадор чегарасига яқин жойда яшириниб юрганини аниқлаб, испаниялик ҳамкасбларига хабар берганидан сўнг, уни ушлаш бўйича қўшма операция ўтказилган.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қозоғистон президенти мудофаа вазирини алмаштирди
Жаҳон | 10:10
-
Сув — неъмат, тўлов — бурч. Оилангизни сувсиз қолишдан асранг
Ўзбекистон | 10:02
-
Бир килограмм паловга кетадиган маҳсулотларнинг ўртача нархи айтилди
Ўзбекистон | 09:45
-
Россия ҳарбий базаларда самолётлар учун усти ёпиқ махсус жойлар қурмоқда
Жаҳон | 09:23
Мавзуга оид

09:22 / 08.06.2025
Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

10:04 / 06.06.2025
Халқаро қидирувга берилган аёл БААдан Ўзбекистонга депортация қилинди

23:06 / 02.06.2025
Фирибгарлик учун қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси АҚШдан экстрадиция қилинди

18:05 / 26.05.2025