Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АЭХА 6 ноябргача Украинадаги текширувлар бўйича хулосаларини тақдим этади
Рафаэл Гросси Москванинг «ифлос бомба» ишлаб чиқарилиши мумкинлиги ҳақидаги даъволарига жавобан Киев илтимосига кўра, текширувлар бўйича дастлабки хулосаларни шу ҳафта охирида эълон қилишга ваъда берди.
Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) мутахассислари Украина ҳукуматининг у ерга инспекторлар гуруҳларини юбориш ҳақидаги ёзма сўровидан сўнг Украинадаги иккита объектда текшириш ишларини бошладилар ва тез орада якунлайдилар. Бу ҳақда 31 октябр, душанба куни АЭХА бош директори Рафаэл Гросси маълум қилди.
У шу ҳафта охирида икки объектдаги текширувлар бўйича дастлабки хулосаларни тақдим этишини айтди.
Киевнинг сўрови Россия АЭХА кафолатлари остида ишлаётган ва агентлик инспекторлари мунтазам ташриф буюрадиган бу икки объектда «ифлос бомбалар» ишлаб чиқарилиши мумкинлиги ҳақидаги иддаоларидан кейин қилинган. Бундай ташрифлардан мақсад ҳар қандай декларация қилинмаган ядровий фаолият ва «ифлос бомбалар» ишлаб чиқиш билан боғлиқ материалларни аниқлашдир, дейилади ташкилот хабарида. Агентликнинг қўшимча қилишича, АЭХА бир ой олдин иккита объектдан бирини текширган ва у ерда ҳеч қандай декларация қилинмаган ядровий фаолият ёки материаллар топмаган.
АЭХА шунингдек, Запорижжя атом электр станциясидаги (ЗАЭС) ташкилот вакилларига станциянинг икки ҳафта олдин қўлга олинган икки украиналик ходимидан бири яқинда озод қилингани ҳақида хабар берилганини таъкидлади. Олинган маълумотларга кўра, унинг соғлиги яхши. Гросси озодлик фактини олқишлади ва яна бир ходимни тезроқ озод қилишга чақирди.
Бундан ташқари, Рафаэл Гросси «Украина станцияси ходимларининг меҳнат шароити тобора оғир ва стрессли бўлиб бораётганидан» жиддий хавотир билдирди, дейилади хабарда. Бундан келиб чиқадики, Россия ўз ходимларига янги меҳнат шартномаларини имзолашни таклиф қилган ва мавжудларини Украина миллий оператори - Энергоатом билан алмаштирган.
Шу муносабат билан, Атом энергияси бўйича халқаро агентлик бундай вазият асосий ходимларнинг мавжудлигига ҳам, операцион қарорлар қабул қилинишига ҳам таъсир қилиши мумкинлигидан, бу ядро хавфсизлигига потенциал салбий таъсир кўрсатишидан, Европадаги энг йирик ЗАЭСда ядровий авария хавфини ошириши мумкинлигидан хавотирда.