«Бу масалада Ўзбекистон билан ҳамфикр эмасмиз» – немис расмийси «Толибон» ҳақида
Германия ҳукумати ҳар ойда минглаб афғонистонликларни Ўзбекистон орқали олиб чиқиб кетмоқчи. Ушбу масала Тошкентда икки давлат ташқи ишлар вазирлари томонидан муҳокама қилинди.

Фото: Kun.uz
1 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов ва Германия Федератив Республикаси ташқи ишлар вазири Анналена Бербок ОАВ вакиллари учун ўтказган брифингда Афғонистон масаласи ҳам кўтарилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири ҳабар бермоқда.
«Ўша кундан бошлаб [2021 йил сентябрда Афғонистон ҳокимиятига «Толибон» келгани назарда тутилмоқда – таҳр.] сиз учун ҳаёт осонлашгани йўқ. Чунки, инқирозлар ўчоғи шундоққина сизнинг остонангизда турибди. Ўтган йили ёздан буён «Толибон» аёлларнинг таълим олиш ва эркинликка бўлган ҳуқуқларини ўғирламоқда. Шунинг учун афғонистонликлар қўрқувда яшаяпти, чунки яшаш ва яшаб ўтиш икки хил нарса.
Ҳозирги кунда федерал ҳукумат ҳар ойда минглаб кишини Ўзбекистон орқали Германияга олиб чиқиб кетиш бўйича қарор қилган. Булар биринчи навбатда энг кўп тазйиққа учраган Афғонистон фуқаролари бўлади. Уларни қандай қилиб Ўзбекистон орқали олиб чиқиб кетишни биз сиз билан [Владимир Норов назарда тутилмоқда] муҳокама қилдик», - дея Германия ташқи ишлар вазирининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Брифингдан сўнг, Владимир Норов Ўзбекистон24 мухбири саволига жавобан Ўзбекистон Афғонистонга ёрдам бераётгани, у ерда тинчлик ўрнатилиши ва гуманитар инқирознинг олдини олиш борасида ҳаракат қилаётганини таъкидлади. Шунингдек, Норов Афғонистоннинг хорижда музлатилган активларини қайтариш ва у ердаги инфратузилмаларни қайта тиклашда жаҳон ҳамжамияти ёрдам бериши кераклиги ҳақида фикр билдирди.
Анналена Бербок Владимир Норовнинг жавобидан сўнг Ўзбекистон билан бу борада ҳамфикр эмаслигини ва ҳозирги Афғонистон ҳукумати қилаётган ишларга Германия қаршилигини билдириб ўтди.
«Биз Афғонистондаги фуқароларни тақдир тақозосига ташлаб кетишга ҳаққимиз йўқ, бундай қилмаймиз ҳам. Охирги ойларда у ерда бўлаётган инқироз ва ҳолатларни кўряпмиз. Олдимизда қиш турибди, у ўзига яраша қийинчиликларни олиб келади. Биз федерал ҳукумат сифатида Афғонистондаги инсонларга ёрдам беришни давом эттирамиз. Ўзбекистоннинг Афғонистон борасида амалга ошираётган ишларини юқори баҳолаймиз ва тасанно айтамиз.
Лекин қандай бўлганда ҳам биз бу масалага Ўзбекистон билан ҳар хил қарашга эгалигимизни тушуниб етдим. Чунки биз учун «Толибон» Афғонистонда одамларнинг эркинликларини ўғирлади. Фурсатдан фойдаланиб айтиб ўтмоқчиманки, биз ҳозирги Афғонистон ҳукуматининг қилаётган ишларига қаршимиз», - деди Анналена Бербок.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

21:46 / 02.06.2025
Анналена Бербок БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси раиси этиб сайланди

13:39 / 02.06.2025
Ўзбекистон университетларига Британиядан профессор-ўқитувчилар жалб қилинади

19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди

14:10 / 14.05.2025