Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея Сирдарёда «ақлли» иссиқхона қуради
Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлган Жанубий Кореянинг Hanjin agriculture and industry Co.LTD компанияси раҳбари Жу Сён Гу бошчилигидаги делегация Сирдарё вилоят ҳокимлигида учрашув ўтказди.
Кореяликларга вилоятнинг иқтисодий ва инвестицион салоҳияти тақдим қилинди.
Учрашувда Hanjin agriculture and industry Co.LTD компанияси раҳбари Гулистон туманида Жанубий Корея технологиялари асосида лойиҳа қиймати 10 миллион AҚШ долларига тенг “ақлли” иссиқхоналар фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш таклифини билдирди.
Томонлар ушбу масала юзасидан ўзаро келишувга эришди.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026