Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Менгтян» модули Хитой орбитал станцияси билан туташди
«Вентиан» лаборатория модуллари ва туташган «Менгтян» асосий «Тянхе» билан биргаликда Хитойнинг «Тиангонг» космик станциясининг базавий конфигурациясини ташкил этди.
Фото: Xinhua
«Менгтян» лаборатория модули Хитойнинг «Тиангонг» орбитал станциясининг «Тянхе» базавий модули билан муваффақиятли туташди. Бу ҳақда 1 ноябрь, сешанба куни Xinhua агентлиги Хитойнинг бошқариладиган космик парвозлар дастури маъмурияти (CMSA)га таяниб хабар берди.
Унга кўра, «Тянхе» олдинги портига туташиш 1 ноябрь куни Пекин вақти билан соат 04.27 да (Тошкент вақти билан 01.27) амалга оширилган. Умуман олганда, яқинлашиш ва туташиш жараёни тахминан 13 соат давом этди.
«Вентиан» ва «Менгтян» лаборатория модуллари асосий «Тянхе» билан биргаликда Т ҳарфи шаклида космик станциянинг базавий конфигурациясини ташкил этди.
«Вентиан», шунингдек, бошқа модулда муаммолар юзага келган тақдирда захира базаси бўлиб хизмат қилади.
«Тянхе» 2021 йил апрелидан бери коинотда. Станция Ерга яқин орбитада тахминан ўн йил ишлаши керак. У 2022 йил охиригача тўлиқ ишга тушади.
Хитой Ойда база қуриш ниятида ва 2030 йилгача у ерга тайконавтларни юборишни режалаштирмоқда. ХХР Халқаро космик станцияга (ХКС) миссиялар дастурида қатнашмайди.
Мавзуга оид
13:49 / 27.11.2025
Европа космик агентлиги илк бор мудофаа соҳаси билан шуғулланади
12:54 / 24.10.2025
Мутахассислар: космос ҳарбий тўқнашув майдонига айланди
10:35 / 24.10.2025
Олимлар космосга 4000 та ойна жойлаштириш режасига қарши чиқди
07:42 / 02.10.2025