Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болсонару Бразилиядаги сайловларда мағлубиятини тан олишдан бош тортди
Жаир Болсонару «конституцияни ҳурмат қилиш» ниятида эканлигини айтди. Бразилияда президентлик сайловлари Луис Инасио Лула да Силванинг ғалабаси билан якунланди.
Бразилияда президентлик сайловларида мағлуб бўлган Жаир Болсонару овоз беришдан икки кун ўтиб натижаларга изоҳ берди. 1 ноябрь, сешанба куни журналистлар билан суҳбатда у «конституцияни ҳурмат қилиш» ниятида эканини айтди. Шу билан бирга, Болсонару ўз мағлубиятини тўғридан тўғри тан олмади.
«30 октябр куни менга овоз берган 58 миллион бразилияликка раҳмат айтмоқчиман», - деди сиёсатчи. Ўз тарафдорларининг сайловдан кейинги норозиликларини изоҳлар экан, Болсонару бу намойишлар «ғазаб ва сайлов жараёнининг ташкил этилишига нисбатан адолатсизлик туйғуси натижаси» деб таъкидлади. «Тинч намойишлар ҳар доим мамнуният билан қабул қилинади», дея қўшимча қилди у.
Бу Жаир Болсонарунинг президентлик сайловларидан кейин биринчи марта омма олдида чиқишидир. Бразилиялик сиёсатчининг изоҳидан сўнг, унинг аппарат раҳбари Сиру Ногейра президент бу лавозимни Луис Инасио Лула да Силвага ўтказиш жараёнига «санкция берганини» айтди.
Ўнг қанот популист Жаир Болсонару сайловларнинг иккинчи босқичида сайловчиларнинг 49,1 фоиз овозини олди. Овоз бериш натижасида у чап қанот Ишчилар партияси вакили бўлган Бразилиянинг собиқ президентига ютқазди. Луиз Инасиу Лула да Силва 50,9 фоиз овоз олган.
Лула да Силва 2003-2010 йилларда Бразилия президенти бўлган ва жуда машҳур эди. Кейинчалик у коррупцияда айбланиб 12 йилга қамалган. Олий суд ҳукмни бекор қилгач, сиёсатчи сайловда ўз номзодини қайта кўрсатишга муваффақ бўлди.
Овоз беришдан олдин Болсонару бир неча бор сайлов тизимининг мустақиллигига шубҳа билдирди ва сайлов натижаларини тан олмаслигини айтди. Натижалар эълон қилинганидан сўнг унинг тарафдорлари, жумладан, кўп сонли юк машиналари ҳайдовчилари норозилик сифатида Бразилияда йўлларни тўсиб қўйишди.
Мавзуга оид
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
20:23 / 15.06.2026
Бразилиядаги аттракционда аёл 40 метр баландликдан хавфсизлик арқонисиз отиб юборилди
08:49 / 15.06.2026
Бразилияда икки вертолёт тўқнашди: машҳур хонанда Оливер Три ҳалок бўлди
23:05 / 14.06.2026