Жаҳон | 14:50 / 02.11.2022
23200
6 дақиқада ўқилади

Херсоннинг ҳувиллаган кўчалари, Донбассда жанглар. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 251-кунидаги асосий маълумотлар:

  • 1 ноябрга ўтар кечаси россиялик ҳарбийлар камикадзе дронлар билан Полтава, Днепр ва Миколайивга ҳужум қилган, украин расмийларига кўра Миколайив С-300 ракеталари билан ҳам ўққа тутилган. Миколайивда кучли вайронгарчиликлар юзага келган, бир аёл ҳалок бўлган.
  • Владимир Путин сафарбарлик якунлангани ҳақида алоҳида фармон имзоламайди. Унинг матбуот котиби Дмитрий Песков яна бир бор қисман сафарбарлик якунланганини маълум қилди.
  • РФ мудофаа вазири Сергей Шойгу 300 минг киши сафарбар қилингани, шундан 87 минг киши аллақачон ҳарбий ҳаракатлар майдонига юборилганини маълум қилди. «Новая газета Европа» ҳисобларига кўра 21 сентябрдан буён фронтда ва фронтортида сафарбар қилинганларнинг 100 дан ортиғи ҳалок бўлган — бу фақат расман тасдиқланган маълумотлар асосидаги ҳисоб.
  • Россияда муддатли ҳарбий хизмат учун кузги чақирув бошланди, у 120 минг кишини қамраб олади.
  • Депутат ва сенаторлар Давлат думасига сафарбарликка чақирувдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишди. Ҳукмрон партия сафарбарликдан қочганларни 5 йилга қамашни таклиф қилмоқда.
  • Британия разведкасига кўра, Россия Беларусга МиГ-31К қирувчилари ва «Кинжал» гипертовушли ракета мажмуаларини жойлаштирган бўлиши мумкин.

Қуйида 1 ноябр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Истило остидаги Херсонга украинлар келиши кутилмоқда

Рус адмирали Фёдор Ушаков бюсти бўлган постамент. Октябр ойи охирида Херсоннинг Россия томонидан тайинланган маъмурияти ёдгорликни Украина армияси зарбаларидан эҳтиётлаш учун шаҳардан олиб кетган. Россияликлар Ушаковдан ташқари Александр Суворов ҳайкали ҳамда Екатерина даври арбобларидан бўлган Григорий Потёмкиннинг қолдиқларини ҳам Херсондан олиб кетишган.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
«Выбор сделан. Херсон — Россия» (Танлов қилинди. Херсон — Россия) шиори акс этган билборд фонидаги велосипедчи. Сентябр ойи охирида Херсон областининг босиб олинган қисми, шунингдек Запорижжя областининг россияликлар томонидан эгалланган қисми, «ДХР» ва «ЛХР»да Россия таркибига қўшилиш бўйича референдумлар ўтказилганди. Россия томонидан тайинланган маъмуриятга кўра, Херсон областида овоз берганларнинг 87,05 фоизи РФ таркибига қўшилишни маъқуллаган.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Херсоннинг ҳувиллаган кўчаси бўйлаб кетаётган аёл
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Херсонлик киши ёпиқ бар олдидан ўтмоқда.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Херсоннинг Россия тайинлаган маъмурияти аҳолини паромда «эвакуация» қилмоқда. Херсоннинг россияпараст расмийлари Украина қуролли кучлари шаҳарга ҳужум қилишга тайёрланаётганини айтишмоқда.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Херсонликлар Днепрнинг чап соҳилига, аннексия қилинган Қрим яқинидаги ҳудудларга олиб кетилаётган паромда кекса аёлни юпатаётган киши.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Херсондан «эвакуация» чоғида мушугини кўтариб олган бола
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Донбасс шимолидаги жанглар

Северскнинг бомбардимон қилинган кўчасида велосипед етаклаб кетаётган аёл. Шаҳар уруш бошидан буён Украина кучлари қўлида қолган ва доимий равишда россиялик ҳарбийлар томонидан ўққа тутилади.
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Донецк областидаги Святогорск шаҳри устида учаётган украин вертолёти, июн ойи бошидан буён россияликлар назоратида қолган шаҳар 12 сентябр куни Украина қуролли кучлари томонидан озод этилган
Clodagh Kilcoyne / Reuters / Scanpix / LETA
Украинларнинг ўзиюрар гаубицасидан нишонга олинган ҳудуд кўриниши. Фотосурат Бахмут атрофида олинган — шаҳар учун шиддатли жанглар давом этмоқда. Америкадаги Урушларни тадқиқ этиш институтининг сўнгги маълумотларига кўра, Украина қуролли кучлари Бахмутга ҳужумларни муваффақият билан қайтармоқда ва бу Россия армиясини шаҳарга юриш суръатини пасайтиришига мажбур қилмоқда.
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Бахмут атрофида украинларнинг ўзиюрар гаубицасидан РФ армияси позициялари ўққа тутилиши
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Ракета зарбасидан кейин Бахмут узра кўтарилган тутун
Clodagh Kilcoyne / Reuters / Scanpix / LETA

Миколайивда навбатдаги зарбалар оқибатлари

Аёл жасадини харобалар остидан олиб чиқаётган қутқарувчилар. 1 ноябр куни Россия қўшини Миколайивни ўққа тутишди. Шаҳарда ўнлаб бинолар буткул ёки қисман шикастланган, бир аёл ҳалок бўлган.
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Аракс номидаги Биринчи Украина гимназиясида зарба оқибатлари
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Hannibal Hanschke / EPA / Scanpix / LETA
Миколайивлик аёл зарбалардан шикастланган квартирасини тозаламоқда
Hannibal Hanschke / EPA / Scanpix / LETA
Вайрон бўлган мактабдаги синфхона
Bulent Kilic / AFP / Scanpix / LETA
Компьютер техникалари дўкони деворида ўқ излари қолган Apple логотипи
Carl Court / Getty Images
Зарбалардан ҳимоялаш мақсадида қум тўлдирилган қоплар билан ўраб қўйилган ёдгорлик атрофида шахмат ўйнаётган миколайивликлар.
Carl Court / Getty Images
Электр энергиясини режали ўчириш чоғида Миколайив осмони кўриниши, Украина ҳукумати Россия қўшинларининг энергетика инфратузилмаларини ёппасига ўққа тутиши оқибатида шундай чора қўллашга мажбур бўлмоқда. Ҳудудларда маълум вақтга ток ўчириш россияликлар зарбаларига учраётган Украина энергия тизими юкламага дош бера олиши учун зарур.
Hannibal Hanschke / EPA / Scanpix / LETA

 

Мавзуга оид