Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда икки киши 18 минг долларга наркотик модда сотмоқчи бўлганида қўлга тушди
Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Юнусобод туманида тезкор тадбир ўтказилди.
ДХХ хабарига кўра, унда 1976 йилда Бухоро вилоятида ва 1958 йилда Жиззах вилоятида туғилган икки фуқаро 874 гр “опий” моддасини 18 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлганида ушланди. Тезкор тадбир давом эттирилиб, Тожикистондан келтирилган ушбу наркотик модда ҳақиқий эгаси ҳисобланган Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи шахс ҳам қўлга олинди.
1976 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғуллангани учун жиноий жавобгарликка тортилган фуқаро 1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган таниши билан Тошкент вилояти Оққўрғон туманига бориб, учинчи шахслар томонидан қўшни Тожикистондан ўтказилиб, хуфиёна жойга яшириб кетилган икки дона ўрамдаги наркотик моддани қабул қилиб олган ва уни ўзаро тенг бўлиб, бири Бўка тумани томон, иккинчиси Тошкент шаҳри томон йўл олишган. Давлат хавфсизлик хизмати Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда дастлаб улардан бири Оҳангарон туманида 988 гр “гашиш” моддаси билан, иккинчиси Тошкент шаҳри Яшнобод туманида 887 гр “гашиш” моддаси билан қўлга олинди.
Бошқа бир ҳолатда Қувасой шаҳрида яшовчи, муқаддам судланган фуқаро Қирғизистондан мамлакат ҳудудига контрабанда йўли билан ўтказилган 1 кг 61 гр “гашиш” моддасини келгусида сотиш мақсадида Фарғона шаҳрига олиб келган вақтида ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинди. Фарғона шаҳрида яшовчи яна икки фуқаро Қирғизистондан келтирилган 974 гр “гашиш” моддасини Қува туманида қабул қилиб, вилоят маркази томон ҳаракатланган вақтларида ушланди.
Наманган вилояти Мингбулоқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида яшовчи, муқаддам гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмаси билан боғлиқ жинояти учун судланган фуқаро ва унинг шериги 430 гр “гашиш” моддасини сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди. Улар Қирғизистондан контрабанда йўли билан олиб келинган мазкур гиёҳвандлик воситасини Қўрғонтепа туманида яшовчи, муқаддам судланган шахсдан олгани аниқланиб, у ҳам ушланди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодекси тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:26
5 килограммдан ортиқ гашиш, марихуана ва минглаб дори воситалари аниқланди
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:57 / 12.06.2026