Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 09:19 / 06.11.2022
17457
1 дақиқада ўқилади
Бухоро вилоятида 4 балли зилзила қайд этилди
6 ноябр куни соат 08:56 да Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши содир бўлди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилишича, зилзила эпимаркази Бухоро вилояти, Пешкў туманида жойлашган. Зилзила координаталари: 40,74 градус шимолий кенглик; 63,63 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 472 км жанубий-ғарбда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Пешкў туманида 4 балл, 26 км.
- Шофиркон туманида 2-3 балл, 66 км.
- Конимех туманида 2 балл, 90 км.
- Жондор туманида 2 балл, 91 км.
- Ромитан туманида 2 балл, 95 км.
5 ноябр куни тонгида Тошкент шаҳрида ҳам 4 баллик зилзила кузатилганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
11:50 / 17.06.2026
ФВБ тизимига ишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди
13:14 / 14.06.2026
Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларидаги «чигирткалар босқини» юзасидан изоҳ берилди
09:30 / 09.06.2026
Бухородаги тергов ҳибсхонаси ходимларига нисбатан текширув ҳаракатлари бошланди
14:26 / 15.05.2026