Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО бош котиби: Россиянинг ядро қуролидан фойдаланиш хавфи паст
Россиянинг Украинада ядро қуролидан фойдаланиш хавфи паст. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Туркиянинг NTV телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Бироқ, Москванинг бундай ҳаракатининг оқибатлари «катта бўлади», шунинг учун Шимолий Атлантика альянси буни жуда жиддий қабул қилади, дея қўшимча қилиб ўтди у.
Россия «масъулиятсиз ва ўйламасдан» ҳаракат қилмоқда, деб таъкидлаб ўтди Йенс Столтентерг.
Бундан олдин Россиянинг Украинага қарши уруши фонида ХХР раиси Си Жинпинг ядро қуролидан фойдаланиш ва қўллаш билан таҳдид қилишдан тийилишга чақирганди.
«Жаҳон ҳамжамияти Евросиёда ядро қуролидан фойдаланиш ва ядро урушлари олиб бориш мумкин эмаслиги ҳақида қайғуриши керак», — деди у Пекинда Германия канцлери Олаф Шолц билан музокаралар чоғида.
«Евросиёда ядровий инқирознинг олдини олиш керак. Можаро томонлари эҳтиёткорлик, вазминлик кўрсатиши ва музокараларни қайта бошлаш учун шароит яратиши лозим. Жаҳон ҳамжамияти Украинадаги урушни тинч йўл билан ҳал этишга кўмаклашиш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга ошириши керак. Шу билан бирга, вақт ўтиши билан ядро қуролидан фойдаланиш ёки ундан фойдаланиш таҳдиди рад этилиши шарт», - дея Си Жинпинг сўзларини келтиради Хитой Ташқи ишлар вазирлиги.
Мавзуга оид
10:15 / 08.06.2026
Ўзбекистон НАТО шерик давлатлари кунида иштирок этди
22:20 / 06.06.2026
НАТО Украинага 70 млрд евролик ҳарбий ёрдам ажратиш масаласини муҳокама қилмоқда – ОАВ
09:37 / 25.05.2026
НАТО саммити олдидан Украина бўйича баҳслар кучайди
08:46 / 22.05.2026