Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилоятида иккита янги буюртма қўриқхона ташкил этилади
“Самарқанд вилоятида “Фозилмон” ҳамда “Чўнқаймиш” давлат муҳофаза этиладиган буюртма қўриқхоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Экология қўмитаси, Кадастр агентлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлигининг;
табиатни муҳофаза қилиш давлат муассасаси шаклида Самарқанд вилояти Қўшработ туманида 24 000 гектар бўлган “Фозилмон” ҳамда Самарқанд вилояти Нуробод туманида 4 600 гектар бўлган “Чўнқаймиш” давлат буюртма қўриқхоналарини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади.
Белгиланишича:
а) буюртма қўриқхоналар Ўрмон хўжалиги қўмитаси тузилмасига киради;
б) давлат буюртма қўриқхоналари фаолияти Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган Ўрмон хўжалиги қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ молиялаштирилади;
в) давлат буюртма қўриқхоналари жорий харажатларини молиялаштириш ҳамда бюджетдан молиялаштириладиган штат бирликларини сақлаш Ўрмон хўжалиги қўмитаси тизимидаги ер майдонлари қисқартирилаётган давлат ўрмон хўжаликлари тегишли маблағларини ҳамда штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобидан ҳамда белгиланган меъёрларга асосан амалга оширилади.
г) давлат буюртма қўриқхоналари ҳудудидаги табиий мажмуалар ва ландшафтлар, ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ўсимлик ва ҳайвонот турлари муҳофазага олинадиган асосий объектлар ҳисобланади.
Мавзуга оид
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
18:49 / 04.06.2026
Саида Мирзиёева Глобал экологик жамғарма Ассамблеясида иштирок этди
20:37 / 03.06.2026