Ўзбекистон | 10:21 / 09.11.2022
3660
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистонига Ўзбекистон маҳсулотлари экспорти кенгайтирилади

Ўзбекистон элчиси Улуғбек Мақсудов Саудия Арабистонидаги экспорт ва импорт билан шуғулланувчи Al Kawashef компанияси ижрочи директори Анвар Раҳил ал-Талеб билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Фото: Dunyo

Мулоқот чоғида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги, қандолат ва тиббиёт маҳсулотларини подшоҳлик бозорига экспорт қилиш ва икки давлат ўртасида савдо ҳажмини ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Анвар Раҳил ал-Талеб Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, мева-сабзавотларни қайта ишлаш ва улар экспорт салоҳиятини ошиб бориши чет эллик импортчи ҳамкорларни жалб этаётганига урғу берди.

Суҳбатдош Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифати юқорилиги, уларни Саудия бозорларига экспорт қилиш муҳимлигини таъкидлади.

Анвар Раҳил ал-Талеб жорий йил ноябрь–декабрь ойларида мамлакатга сафар қилиши, ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги, қандолат ва тиббиёт маҳсулотларини Саудия Арабистонига экспорт қилиш бўйича музокаралар ўтказиш истагида эканини маълум қилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид