IBM дунёдаги энг кучли процессорни тақдим қилди
International Business Machines (IBM) корпорацияси дунёдаги энг кучли Osprey квант процессорини ишлаб чиқарганини эълон қилди.

Фото: IBM
Суперпроцессор қуввати 433 квант бит ёки кубитни ташкил қилади. Қубит - квант компютерларидаги энг кичик ахборот бирлигидир. Бундай компютерлар 0 ёки 1 қийматига эга бўлган оддий битлар билан эмас, балки бир вақтнинг ўзида 0 ва 1 қийматига эга бўлган кубитлар билан ишлайди. Анъанавий битли компютерлардан фарқли ўлароқ, квант компютерлари бир вақтнинг ўзида исталган маълумотларни миллион марта тезроқ қайта ишлашга қодир.
IBM корпорациясининг янги процессорли квант компютери олдингисидан уч баробар катта қувватга эга. Умуман олганда, компания бутун дунё бўйлаб йигирмадан ортиқ квант компютерларига эга.
IBM вакили Дарио Гил сўзларига кўра, компания 1000 кубитдан ортиқ қувватга эга процессорни яратиш ва ишга тушириш устида ишламоқда.
Osprey квант процессори нархи маълум қилинмади. Аввалроқ, Канаданинг D-Wave компанияси нархи 15 миллион долларлик квант компьютерини ишлаб чиқарганини эълон қилган эди.
Тавсия этамиз
Уруш тугади, раҳбар бункердан чиқди – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:43 / 29.06.2025
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Австралия Тувалу аҳолиси учун махсус иқлим визасини беради
Жаҳон | 22:37 / 29.06.2025
-
Трамп TikTok учун харидорлар топганини маълум қилди
Жаҳон | 22:01 / 29.06.2025
-
Эрон бир неча ой ичида бойитилган уранни ишлаб чиқаришга қайтиши мумкин — МАГАТЭ раҳбари
Жаҳон | 21:53 / 29.06.2025
-
Blue Origin капсуласи 6 нафар турист билан суборбитал парвозни амалга оширди
Жаҳон | 21:48 / 29.06.2025
Мавзуга оид

18:00 / 10.10.2024
IBM Green Light ITS’ни Марказий Осиёдаги энг яхши ҳамкор сифатида тан олди

21:26 / 26.08.2024
IBM компанияси Хитойдаги минглаб ходимларини ишдан бўшатади

21:05 / 05.07.2023
Google жуда кучли квант компьютерини яратди

08:35 / 03.05.2023