Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жо Байден ва Си Жинпинг G20 саммитида учрашади
АҚШ президенти Жо Байден ва Хитой раҳбари Си Жинпинг 15-16 ноябрь кунлари Индонезиянинг Бали оролида бўлиб ўтадиган G20 саммити доирасида иккитомонлама учрашув ўтказади.
Давлат раҳбарларининг музокаралари ҳақида Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер маълум қилди.
Баёнотга кўра, етакчилар Вашингтон ва Пекин ўртасидаги алоқа линияларини сақлаб қолиш ва кенгайтириш, икки давлат ўртасидаги рақобатни бошқариш, манфаатлар бир-бирига мос келадиган соҳаларда ишлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни муҳокама қилади. Хусусан, унинг сўзларига кўра, гап «жаҳон ҳамжамиятига таъсир этувчи халқаро муаммолар устида ишлаш», яъни Украина, Тайван ва КХДР ҳақида бормоқда.
«Раҳбарлар бир қатор минтақавий ва глобал муаммоларни ҳам муҳокама қиладилар», деди Жан-Пьер. Шунингдек, Байден ва Си Жинпинг учрашуви якунлари бўйича қўшма баёнот режалаштирилмагани қайд этилган.
G20 — иқтисодий ривожланган ва ривожланаётган йирик мамлакатларни, жумладан АҚШ, Австралия, Буюк Британия, Германия, Канада, Хитой ва Россияни бирлаштирган ташкилотдир.
Мавзуга оид
10:30
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:45
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:16
Саида Мирзиёева АҚШ Эксимбанки ва DFC раҳбарлари билан музокара ўтказди
22:24 / 16.06.2026