Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Украинага 400 миллион доллар ҳарбий ёрдам беради
Пентагон Украинага 400 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этишини эълон қилди.
Қўшма Штатлар Украинага тахминан 400 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этади. Бу ҳақдаги хабар 10 ноябрь, пайшанба куни АҚШ Мудофаа вазирлиги сайтида эълон қилинди.
Ушбу хабарга кўра, янги пакет қуйидагиларни ўз ичига олади:
- HAWK ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун ракеталар;
- тўртта Avenger зенит-ракета комплекси ва Stinger ракеталари;
- HIMARS ялпи ўт очиш реактив тизимлари учун ракеталар;
- 21 мингта 155 миллиметрли артиллерия снарядлари;
- 500 та юқори аниқликдаги 155 миллиметрли снарядлар;
- 10 мингта 120 миллиметрли миномёт миналари;
- 100 та HMMWV ("Хамви") ҳарбий йўлтанламаслар;
- 400 та граната отиш мосламалари;
- ўқотар қуроллар, оптика ва унинг учун 20 миллиондан ортиқ патронлар;
- муҳандислик ускуналари;
- қишки шароит учун армия жиҳозлари.
Пентагон таъкидлашича, Россиянинг Украина муҳим инфратузилмасига «шафқатсиз» зарбалари қаршисида ҳаво мудофааси айниқса муҳим. HAWK ракеталари уни кучайтиришга қаратилган - улар Украинага Испания томонидан тақдим этилган тегишли учириш қурилмаларини тўлдиради. Бундан ташқари, Украина ҳаво мудофааси Avenger зенит-ракета комплекси билан мустаҳкамланади.
Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этишни 4 ноябрь куни эълон қилинмаган ташриф билан Украина пойтахтига келган АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан ваъда қилган эди. Салливан президент Зеленский, унинг идора раҳбари Андрей Ермак ва мудофаа вазири Алексей Резников билан учрашиб, Вашингтоннинг Киевни «қатъий» қўллаб-қувватлашига ишонтирди.
Пентагон хабарида қайд этилишича, 2014 йилдан бери Қўшма Штатлар Украинага унинг хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ёрдам бериш учун 21,4 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратган. Жумладан, 18,6 миллиард доллар Россиянинг 24 февралдаги кенг кўламли ҳарбий агрессияси бошланганидан кейин тақдим этилган.
Мавзуга оид
15:51
Россия ичкарисига дрон ҳужумлари билан Украина нимага эришяпти?
10:30
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:45
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:16