Ўзбекистон | 09:51 / 11.11.2022
1760
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Кениядан чой импорти ҳажмини оширди 

Ўзбекистон 24 та давлатдан чой импорт қилган.

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида 24 та хорижий давлатдан қиймати 31,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган 23,6 минг тонна чой импорт қилган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, чой импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8,6 минг тоннага камайган.

2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон энг кўп чой импорт қилган давлатлар орасида Хитой етакчилик қиляпти – 19,7 минг тонна.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Кения – 1,2 минг тонна
  • Эрон – 614 тонна
  • Ҳиндистон – 439 тонна
  • Индонезия – 378 тонна
  • Шри-Ланка – 334 тонна
  • Россия – 258 тонна
  • БАА – 190 тонна
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид