Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рубик кубикларини йиғиш бўйича янги рекорд ўрнатилди
Буюк Британиялик Жорж Шоли кун давомида 6931 та кубикни йиғишга эришди ва Гиннесс рекордлари китобига кирди.
Фото: Twitter/Rubiks_Official
Бир кубикни йиғиш учун Шоли ўртача 12 сония вақт сарфлади. У рекорд даражадаги марафонни 9 ноябр куни эрталаб соат 8 да бошлаган ва роппа-роса бир кундан кейин уйқу ва овқатланиш учун танаффусларсиз якунлаган. Кубикларни йиғиш жараёни YouTube платформасида трансляция қилинди.
Жорж Шоли спидкубинг – Рубик кубигини тезкор йиғиш бўйича Британия чемпиони, шунингдек, бу борада дунёдаги энг кучлилар қаторига киради.
Бир кун давомида йиғилган кубиклар сони бўйича олдинги рекорд 2013 йилда канадалик Эрик Лаймбек томонидан ўрнатилган бўлиб, 5800 тага тенг эди. У ҳар бир кубикни йиғиш учун ўртача 14,89 сония сарфлади.
Рубик кубиги Гиннеснинг рекордлар китобига киришнинг дунёдаги энг машҳур усулларидан биридир. Ушбу бошқотирма мухлислари, айниқса ўсмирлар, ҳар куни кубикни юқори тезликда йиғиш бўйича рекорд ўрнатишга уринадилар. Кубик нафақат қўллар билан, балки оёқлар билан ва кўзи боғлиқ ҳолда ҳам йиғилади.
Мавзуга оид
17:20 / 13.04.2026
Ислом цивилизацияси маркази Гиннесс рекордлар китобига киритилди
19:05 / 13.06.2024
Ўзбекистонликлар самолётни судраш тезлиги бўйича Гиннесс рекордини ўрнатди
00:26 / 17.12.2022
20 ёшли эронлик дунёдаги энг пакана одам деб топилди
01:00 / 26.11.2022