Ўзбекистон | 11:48 / 11.11.2022
12280
2 дақиқада ўқилади

Виктор Орбан: “Украинадаги ҳолатнинг бизга таъсири жуда кучли”

Венгрия бош вазири Виктор Орбан Туркий давлатлар ташкилоти саммитида Украина билан боғлиқ вазият ҳақида гапириб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

“Бизнинг шарқимиздаги давлат – Украинадаги ҳолатнинг бизга таъсири жуда кучли. Бир миллионга яқин қочоқлар бизга келди. Инфляция кескин ошиб кетди. Озиқ-овқат, энергетика нархлари ошиб кетди. Европа Иттифоқи санкциялар орқали Россияни заифлаштириб, музокарага ундамоқда. Лекин бунинг акси бўляпти, Европа Иттифоқида рецессия бўляпти. Биз бунинг ортида келажакда давомли иқтисодий инқирозни кутсак бўлади.

Тинчлик учун чақириқлар муаммоларга дуч келмоқда, турли тинчлик ташкилотлари сиёсий институтларга айланиб кетяпти. Туркий давлатлар ташкилотининг мана бу тадбирларини эса биз тинчлик форуми деб атаймиз. Ўзим ҳам бу ерда тинчлик ғояларини ҳис қилдим. 

Бу йил 250 минг ноқонуний муҳожирларни чегарамизда тўхтатиб қолдик. Биз Европага имкон қадар тезроқ тинчлик бўлиши тарафдоримиз. Фурсатдан фойдаланиб, Туркияга, Европага Россиядан ташқари ягона газ манбаси бўлиб турган Озарбойжонга миннатдорлик билдирмоқчиман. Венгрия Ғарб ва Шарқ ҳамкорлигини қўллаб-қувватлайди. Бундай ҳамкорлик бўлмаслиги ҳаммага зарар келтиради”, – дея Венгрия ҳукумати раиси сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид