Ўзбекистон | 16:41 / 12.11.2022
18584
1 дақиқада ўқилади

Андижонда зилзила содир бўлди

12 ноябр куни маҳаллий вақт билан 16:22 да Ўзбекистон Республикаси ҳудудида зилзила содир бўлди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилишича, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт билан 16:22 да зилзила содир бўлди. Эпицентр: Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани.

Зилзила координаталари: 40,78 градус шимолий кенглик; 72,55 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 285 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Андижон туманида 3 балл, 8 км.
  • Жалақудуқ туманида 3 балл, 9 км.
  • Хўжаобод туманида 3 балл, 16 км.
  • Андижон шаҳрида 3 балл, 17 км.
  • Булоқбоши туманида 2-3 балл, 21 км.
  • Пахтаобод туманида 2-3 балл, 23 км.
  • Қўрғонтепа туманида 2 балл, 27 км.
  • Избоскан туманида 2 балл, 28 км.
  • Асака туманида 2 балл, 30 км.
  • Олтинкўл туманида 2 балл, 30 км.

Мавзуга оид