Жаҳон | 18:11 / 12.11.2022
11167
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони бир марталик визалар муддатини узайтиради

Саудия Арабистони ҳукумати бир марталик меҳмон визасининг амал қилиш муддатини уч ойгача оширмоқчи.

Фото: AP

Saudi Gazette хабарига кўра, мамлакат Вазирлар Кенгашининг қарори ҳар қандай мақсадда келувчилар учун мўлжалланган бир марталик визаларга тааллуқлидир.

Ҳозирча бу турдаги кириш ҳужжати бир ой муддатга, фақат кўп марталик визалар 90 кунга бериляпти.

Шунингдек, транзит визалари билан мамлакатда қолиш муддати ҳеч қандай қўшимча тўловсиз 96 соатгача узайтирилади. Транзит ҳужжатлари уч ой давомида амал қилади.

Саудия Арабистони 2019 йилдан бошлаб, хорижий фуқаролар учун туристик визалар жорий қилди. Виза олиш учун Саудия Арабистони дипломатик ваколатхоналаридан бирига олдиндан мурожаат қилиш керак.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид