Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина сўнгги йил давомида 13 миллион бирлик қурол олди
2022 йил давомида Украина Қуролли кучлари томонидан 13,2 миллион бирликдан ортиқ ҳарбий техника ва қурол сотиб олинди.
Фото: Reuters
Украина Мудофаа вазирлиги ҳисоботига кўра, бу рақамга сотиб олинган ракеталар, артиллерия тизимлари ва ўқ-дорилар ҳам киради.
Вазирлик ҳисоботидан Украинада ишлаб чиқарилган қуроллар ҳам жой олган, хусусан, унда танкка қарши «Корсар» ва «Скиф» тизимлари, МиГ-29МУ1 самолётлари, Ми-8-МСБ-В вертолётлари ва «Нептун» қирғоқ-ракета тизими бор.
Ҳужжатда айтилишича, феврал ойида Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланган пайтда қуролларнинг атиги 10 фоизи янги ёки модернизация қилинган ҳолатда бўлган. Артиллерия снарядлари ва миналар эса узоғи билан 1,5 ойга етгудек даражада эди.
Сентябр ойида Украина Молия вазирлиги 24 февралдан буён халқаро ҳамкорлардан 18 миллиард долларга яқин молиявий ёрдам олгани ҳақида хабар берган эди. Бу қийматга Украина Қуролли кучларига бошқа давлатлар томонидан етказиб берилган қурол-яроғ нархи кирмаган.
Мавзуга оид
14:26 / 16.03.2026
Краснодарда дронлар ҳужуми нефт базасида ёнғинга сабаб бўлди
13:56 / 16.03.2026
Зеленский Яқин Шарқ ҳақида: Украина Эрон билан уришмаяпти
12:14 / 16.03.2026
Киев Эрон, РФ ва Россия паралимпиячиларига қарши санкциялар киритди
10:33 / 16.03.2026