“Любой” ишни биттада битирадиган” профилактика инспектори жазосиз қолди
Ўзи нозирлик қиладиган ҳудудда яшовчи фуқаронинг “Equinox” автомобилини олиб қўйиб, ЙТҲ содир этиб, мулк эгасига 62,5 млн сўм зарар етказган профилактика инспектори жазосиз қолди. Бу ходимга ҳатто вилоят ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматовнинг ҳам “тиши ўтмади”ми?

Самарқанднинг Паст Дарғом туманида ишловчи профилактика инспектори фуқаронинг “Equinox” автомобилини дабдала қилгани, лекин унга чора кўрилмаётгани ҳақида Kun.uz октябр ойи бошида хабар берган эди.
Ноябр ойи бошида эса Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Раҳмат Маматов танқидий йиғилиш ўтказди ва унда 19 нафар профилактика инспектори ишдан олинди. Kun.uz'га маълум бўлишича, ўша йиғилишга паст дарғомлик профилактика инспектори Салоҳиддин Пардақулов ҳам чақиртирилган.
Манбамизга кўра, инспектор Пардақулов бошқага тегишли “Equinox”ни ҳужжатсиз бошқариб, ЙТҲ содир этгани ва зарарни тўлаб бермаётгани учун бошқарма бошлиғи томонидан қаттиқ танбеҳ олган. Инспекторнинг отаси ҳам йиғилишда турғазиб қўйилган.
“Виждонинг бўлса, машиналарнинг зарарини тўлаб бер. Тизим шаънига иснод келтирдинг. Жамоатчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлдинг”, деган Маматов.
Бошқарма бошлиғи профилактика инспекторининг хатти-ҳаракати, ички ишлар органлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларини бузгани сабабли масъул ўринбосарларига қонуний қарор қабул қилиш учун топшириқ берган.
Аммо, йиғилишдан ўтганига 10 кундан ошган бўлса-да, зарар ҳам қоплаб берилмаган, инспекторга чора ҳам кўрилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Салоҳиддин Пардақулов 2022 йилнинг 20 январ куни ўзи ишлаётган маҳалладаги фуқаронинг машинасини ҳужжатсиз бошқарган. У автомобилда йўл ҳаракати қоидаларини бир неча марта қўпол тарзда бузган. Айнан ЙТҲ содир этилишидан аввалги ҳолатлар ҳам видеорегистраторга ёзиб олинган. Бироқ судда бошқа фуқаро айбдор деб топилган ва “Equinox”га етказилган 62,5 миллион сўм зарарни у тўлаши белгиланган.
Kun.uz манбасига кўра, ИИБ бошлиғи Маматов ҳам асл вазият қандай бўлганини инобатга олиб, профилактика инспекторини мард ва виждонли бўлишга чақирган.
Тавсия этамиз
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина ТИВ Путин томонидан эълон қилинган оташкесим бўйича изоҳ берди
Жаҳон | 20:37
-
Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларидан самарали фойдаланиш ташкил этилади
Ўзбекистон | 20:36
-
БМТ Ўзбекистон ташаббуси бўлган резолюцияни қабул қилди
Ўзбекистон | 20:33
-
Таиландга борадиганлар учун янги талаб жорий этилди
Жаҳон | 19:45
Мавзуга оид

14:11 / 18.08.2024
Самарқандда пул эвазига қарздорликни ёпиб бермоқчи бўлган туман газ идораси ходими ушланди

12:22 / 26.06.2024
Паст Дарғом туманига янги ҳоким тайинланди

23:09 / 03.08.2023
Миришкорда кўлда чўмилаётган профилактика инспектори ғойиб бўлган. Прокуратура воқеани текширмоқда

17:53 / 01.08.2023