Жамият | 14:11 / 18.08.2024
3500
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда пул эвазига қарздорликни ёпиб бермоқчи бўлган туман газ идораси ходими ушланди

У 14 млн сўмлик қарздорликни йўқотиб бериш учун фуқародан 7 млн сўм олаётганда қўлга олинган.

Фото: Видеодан кадр

Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида пул эвазига қаздорликни ёпиб бермоқчи бўлган туман газ идораси ходими ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2024 йил 6 август куни Самарқанд вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизмати, Жиноят қидирув бошқармаси томонидан Паст Дарғом туманида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда туман газ идораси ходими туманнинг Камолот маҳалласида яшовчи фуқародан табиий газ тармоғидан узилган хонадоннинг 14 млн сўмлик қарзини пул эвазига йўқотиб, газ тармоғига қайта улаб беришни ваъда қилиб 7 млн сўм олаётганда  қўлга олинган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид