10:22 / 16.11.2022
13443

Бухорода 5 та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Когон шаҳри ҳудудида темирйўл кўприги устида 2 та Nexia, 2 та Cobalt ва KIA автомобиллари тўқнашиб кетган.    

ЙТҲ бўйича Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати расмий маълумот берди. Маълум қилинишича, тўқнашув 15 ноябрь куни соат 19:30ларда Бухоро вилояти Когон шаҳри ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобил йўлининг 209-километрида, темирйўл кўприги устида содир бўлган. 

ЙТҲ оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, фақатгина транспорт воситаларига шикаст етган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан Когон шаҳар ИИБ ЖХХ ЙҲХГ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Олдинроқ Тошкент шаҳрида тўрт автомобил: Equinox, Mercedes-Benz, Lada Vesta ва Nexia иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.

Top