Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Афросиёб» поездининг бир нечта қатновлари вақтинча тўхтатилади
Тошкент — Қарши «Афросиёб» тезюрар поездининг иккита қатнови Самарқанддан қайтади. Яна бир нечта поезд қатновлари вақтинчалик тўхтатилади.
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖнинг хабар беришича, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан Алатун — Негуз темирйўл бекатлари оралиғидаги кўприкда модернизация ишлари олиб борилиши юзасидан бир нечта йўловчи поездлар ҳаракати бекор қилинади ва поездлар ҳаракати жадвалига ўзгартиришлар киритилади.
Жумладан, 760-сонли Тошкент — Қарши «Афросиёб» тезюрар поездининг 2022 йил 21 ва 25 ноябр кунларига белгиланган иккита қатнови Тошкентдан Самарқандгача боради. 759-сонли Қарши — Тошкент «Афросиёб» поезди 2022 йил 21 ва 25 ноябр кунлари иккита қатновда Самарқанддан Тошкентгача боради. Иккита қатнов амалдаги жадвал асосида ҳаракатланади ва Қаршигача бормасдан Самарқанддан ортга қайтади.
2022 йилнинг 25 ноябр куни 780/779-сонли Тошкент — Қарши — Тошкент «Афросиёб» тезюрар поезди бир рейсга қатнови тўхтатилади.
2022 йилнинг 25 ноябр куни 4-сонли Тошкент — Қарши поезди Тошкент бекатидан бир рейсга, 2022 йилнинг 26 ноябр куни 3-сонли Қарши — Тошкент поезди Қарши бекатидан бир рейсга қатнови тўхтатилади.
2022 йилнинг 24-25 ноябр куни 80-сонли Тошкент — Термиз поезди Тошкент бекатидан икки рейсга, 2022 йилнинг 25-26 ноябр куни 79-сонли Термиз — Тошкент поезди Термиз бекатидан икки рейсга қатнови тўхтатилади.
«Ҳурматли йўловчилар, ушбу йўналишлар учун расмийлаштирилган чипталар тўлиқ қийматда қайтарилади. Келтирилган ноқулайликлар учун «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ узр сўрайди!», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
11:55 / 04.06.2026
Чипта етишмовчилиги ва вагонлардаги санитар ҳолат – транспорт вазири темирйўлдаги муаммолар ҳақида
14:15 / 01.04.2026
Ўзбекистонда поезд ташувчи айби билан кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади
18:27 / 31.03.2026
Узоқни яқин қилувчи темир от – нега дунёнинг турли ҳудудларида темирйўллар ҳар хил ўлчамда қурилган?
09:06 / 30.03.2026