Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Росстат учинчи чоракда ЯИМ пасайишини 4 фоизга баҳолади
Росстатнинг дастлабки ҳисоб-китоби Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг ҳисоб-китобларидан яхшироқ бўлиб чиқди, аммо Марказий банк прогнозига тўғри келди. Россия ялпи ички маҳсулотининг пасайиши кетма-кет иккинчи чоракда қайд этилди.
Россия иқтисодиёти РФнинг Украинага бостириб кириши ортидан киритилган санкциялар босими остида техник таназзулга юз тутди. Росстатнинг 16 ноябрь, чоршанба куни эълон қилинган дастлабки маълумотларига кўра, учинчи чоракда Россия ялпи ички маҳсулотининг пасайиши апрель-июнь ойларида 4,1 фоизга пасайганидан кейин йиллик ҳисобда 4 фоизни ташкил этди.
Статистика идорасининг маълумотлари Иқтисодий ривожланиш вазирлиги ҳисоб-китобларидан яхшироқ бўлиб чиқди, бу пасайиш 4,4 фоизга баҳоланган, аммо Россия Федерацияси Марказий банкининг прогнозига тўғри келди.
Росстат маълумотларига кўра, июль-сентябрь ойларида улгуржи савдо ҳажми 22,6 фоизга, чакана савдо ҳажми 9,1 фоизга камайди. Шу билан бирга, қурилиш ва қишлоқ хўжалигида мос равишда 6,7 ва 6,2 фоиз ўсиш қайд этилди.
Россия банкининг янгиланган базавий прогнозига кўра, 2022 йилда ялпи ички маҳсулотнинг пасайиши 3,0-3,5 фоизни ташкил қилади. Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг прогнозига кўра, жорий йилда ялпи ички маҳсулот 2,9 фоизга қисқаради. Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки Россия ялпи ички маҳсулотининг пасайишини мос равишда 3,4 ва 4,5 фоизга баҳоламоқда.
Morgan Stanley таҳлилчиларининг ёзишича, Россия иқтисодиёти «доимий таъминот зарбаси ва паст технологик стандартларга эга бўлган ҳолда, мажбурий таркибий ўзгаришни бошдан кечирмоқда, бу узоқ давом этадиган таназзул ва ўсиш потенциалининг пасайишини билдиради».
Мавзуга оид
10:31 / 05.06.2026
ЕТТБ Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йилда 6,5 фоизга ўсишини прогноз қилди
20:18 / 24.04.2026
Шавкат Мирзиёев: Биринчи чоракда ЯИМ 8,7 фоизга ўсди
15:58 / 21.04.2026
“Шаҳарлашув даражаси пастлиги – Ўзбекистоннинг очилмаган потенциали” — Беҳзод Ҳошимов
08:04 / 04.04.2026