Жаҳон | 16:29 / 17.11.2022
27682
5 дақиқада ўқилади

Херсонда топилган қийноқ камераси, Чорнобайивкада истило излари. Уруш суратлари

Украина қуролли кучлари Россиянинг 15 ноябр кунги ҳужумлари вақтида украин шаҳарлари бўйлаб юзга яқин ракета учирилганини маълум қилишди. Украина энергетика вазири Герман Галушченко буни «уруш бошидан буён энергетика инфратузилмаларига қилинган энг кенг кўламли ҳужум» деб атади. Украина ҳарбийлари АҚШ ва иттифоқчиларга 15 ноябр куни Полшада ракета қулаган жойга яқин ҳудудда россияликлар ракетасини тўсишга урингани ҳақида маълумот беришган. АҚШ якуний хулоса қандай бўлмасин, Полша ҳудудига ракета қулаши учун Россияни жавобгар деб билишини маълум қилди. РФ ТИВ россиялик ҳарбийлар ушбу ҳодисага алоқадорлигини буткул рад  этмоқда. Украина хавфсизлик хизмати  Херсонда рус ҳарбийлари томонидан шаҳарни оккупация қилиш вақтида фойдаланилган «қийноқ камералари» топилганини даъво қилмоқда. «Русь сидящая» инсон ҳуқуқлари лойиҳаси асосчиси Олга Романова хабар беришича, «Вагнер» гуруҳи аъзолари камида 40 нафар уруш қатнашчисини судсиз қатл қилган.

Қуйида 16 ноябр, урушнинг 266-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Россияликларнинг Чорнобайивкада ташлаб кетилган позицияси

Чорнобайивка аэропорти ҳудудида қолган РФ армиясининг яксон этилган ҳарбий техникаси. Чорнобайивка — россиялик ҳарбийлар ташлаб чиққан Херсондан 11 километр ғарбда жойлашган. Чорнобайивкада аэропорт борлиги туфайли, қишлоқ РФ армияси учун стратегик аҳамиятга эга бўлган. 24 феврал куниёқ Россия аэропорт бўйлаб зарбалар берган, уч кун ўтиб уни эгаллаб олган. Шундан кейин Украина қуролли кучлари мунтазам равишда аэропортни ўққа тутишди — президент офиси маслаҳатчиси Алексей Арестович маълумотига кўра, 10 июлгача украин қўшини бу ҳудудга 26 бор ҳужум уюштирган. 11 ноябр куни Украина қуролли кучлари Чорнобайивкани озод этишди, 14 ноябр куни Украина қишлоқ Россия томонидан ўққа тутилганини маълум қилди. Фото: Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Россия ҳарбийларининг Чорнобайивка аэродромида қолдириб кетган ҳарбий техникаси. Украина армияси Россиянинг Чорнобайивкадаги позициясига мунтазам равишда ва муваффақиятли зарбалар берган — бу ҳақда интернетда мемлар ҳам пайдо бўлганди.
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Россия ҳарбийларининг Чорнобайивка аэродромида вайрон қилинган позицияси
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Россиялик аскарлар ўғирлаган музлаткичлар аэропорт ҳудудида
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийлари аэродром ҳудудида топган инсон скелети
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
РФ армия томонидан фойдаланилган артиллерия снарядлари
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA

Херсондаги гуманитар вазият 

11 ноябр куни озод этилган Херсон аҳолиси шаҳар бош майдонида гуманитар ёрдам тарқатилишини кутмоқда. Херсонда сув қувури ва дарёнинг ўнг соҳилини таъминлаб келган йирик электр станция вайрон қилинган, шу туфайли шаҳарда электр ва ичимлик суви, шунингдек алоқа билан боғлиқ муаммолар кузатилмоқда. Фото: Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Егулик учун навбатда турган херсонликлар
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Шаҳар аҳолиси Днепрдан сув олмоқда
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Херсон аҳолиси шаҳар марказий майдонида селфи қилмоқда
Chris McGrath / Getty Images
Сув учун навбатда турган херсонликлар
Paula Bronstein / Getty Images
Херсонлик кекса ёшли аёл ўз уйида шам ёқмоқда
Paula Bronstein / Getty Images

Херсондаги қийноқлар қўлланган қамоқхона 

Украина хавфсизлик хизмати 16 ноябр куни Херсонда россиялик ҳарбийлар фойдаланган изоляторда «қийноқ камера»си топилгани ҳақида хабар берди. «Херсонликлар сўроқ қилинган ва шафқатсизларча қийноққа солинган. Қийноқ камераларини кўздан кечириш чоғида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари қийноқ изларидан дарак берувчи буюмларни топишди», дейилади идора хабарида. Фото: Chris McGrath / Getty Images
Оператор Украина томони талқинига кўра, россиялик ҳарбийлар Херсон аҳолиси вакилларини қийноқларга солган қамоқхонани тасвирга олмоқда. Деворда «Слава России!!! Слава Путину!!! Слава Шойгу!!!» ёзуви
Murad Sezer / Reuters / Scanpix / LETA
Изолятор хоналаридан бири деворига ёзилган дуо
Chris McGrath / Getty Images
Изолятор камераларидан бирининг полида ётган электр кабели
Murad Sezer / Reuters / Scanpix / LETA
Херсондаги изолятор хоналаридан бирида полда ётган Россия байроғи
Murad Sezer / Reuters / Scanpix / LETA
Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид