Ўзбекистон | 10:07 / 18.11.2022
3291
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Афғонистон бўйича халқаро музокаралар гуруҳи тузишни таклиф қилди

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистон бўйича Москва форматидаги маслаҳатлашувлар навбатдаги йиғилишида иштирок этди.

Фото: Dunyo

Тадбир давомида афғон инқирозини ҳал этиш, мамлакатга тез фурсатда инсонпарварлик ва бошқа ёрдам кўрсатиш борасидаги халқаро саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинди.

Томонлар Афғонистондаги мавжуд вазият, халқаро ҳамжамият мамлакат янги ҳукуматига нисбатан мужассамлашган позициясини ишлаб чиқиш, Афғонистонда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш истиқболлари юзасидан фикр алмашди.

Афғонистон иқтисодиётини тиклаш, ушбу давлатда турли инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, энергетика ва транспорт-коммуникация соҳаларида кўмак кўрсатиш муҳимлиги қайд этилди.

Тадбир якунида қўшма баёнот қабул қилиниб, унда иштирокчилар Ўзбекистон томонининг БМТ шафелигида халқаро музокаралар гуруҳи тузиш тўғрисидаги таклифини қўллаб-қувватлади.

Мавзуга оид