Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида сальдо 9 млрд доллардан ошди
Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 40,1 млрд АҚШ долларига етди.
2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 40,1 млрд АҚШ долларига етди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 7,3 млрд АҚШ долларига ёки 22,2 фоизга ошган.
40,1 млрд АҚШ долларини ташкил этган ташқи савдо айланмасида экспорт – 15,5 млрд долларга тенг бўлди. Экспорт таркибида маҳсулотлар – 12,2 млрд, хизматлар – 3,3 млрд долларни ташкил қилди.
Ўз навбатида, импорт – 24,6 млрд долларга тенг бўлди. Бунда, импорт таркибида маҳсулотлар – 22,5 млрд, хизматлар – 2,1 млрд долларни ташкил этди.
Ташқи савдо айланмаси таркибида сальдо – 9,1 млрд долларга тенг.
Мавзуга оид
15:39 / 12.01.2026
Полша Ўзбекистонда савдо нуқталари очишни режалаштирмоқда
10:23 / 10.01.2026
ЕИ–Жанубий Америка: эркин савдо келишуви бўйича қарор қабул қилинди
10:12 / 27.12.2025
Чакана савдо 11 фоизга, улгуржи савдо 12,8 фоизга ўсди — янги рақамлар
13:38 / 26.12.2025