Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 09:44 / 19.11.2022
12301
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда ишсизлар сони 1,3 млн кишини ташкил этиши маълум қилинди
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат кўрсаткичлари рақамларда эълон қилинди.
2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида республиканинг меҳнат кўрсаткичлари статистик рақамларда эълон қилинди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, меҳнат ресурслари сони – 19,5 млн кишини ташкил этмоқда.
Бунда, меҳнат билан банд бўлган аҳоли сони – 13,8 млн кишига, бандлик даражаси эса – 68,0 фоизга тенг экани айтилади.
Шунингдек, ишсизлар сони – 1,3 млн кишини, ишсизлик даражаси – 8,6 фоизни ташкил этяпти.
Иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли сони – 4,3 млн кишига тенг.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш