Ўзбекистон | 14:51 / 19.11.2022
12422
1 дақиқада ўқилади

Туркиядаги Фотиҳ Султон Меҳмет кўприги Ўзбекистон байроғи тусига кирди

18 ноябрь — Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилингани 31 йиллиги муносабати билан Истанбул шаҳридаги Фотиҳ Султон Меҳмет кўприги мамлакат байроғи рангларига бурканди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Dunyo

Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан ташкил этилган мазкур тадбир Туркияда истиқомат қилаётган ватандошлар учун байрамона кайфият бағишлади. Об-ҳаво совуқ бўлишига қарамай, ватандошлар ўз оилалари билан ушбу онларнинг бевосита гувоҳи бўлиш учун келгани айтилади.

«Фотиҳ Султон Меҳмет» кўпригининг мамлакат байроғи тусига кириши жараёни маҳаллий ОАВ ва фаол ватандошлар ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кенг ёритилди, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид