Ўзбекистон | 10:45 / 23.11.2022
5095
1 дақиқада ўқилади

Қурилиш ишлари ҳажмида улуши энг юқори ҳудуд маълум қилинди

Қурилиш ишлари ҳажмида қайси ҳудуднинг улуши юқори экани тўғрисида маълумот берилди.

Фото: Kun.uz

2022 йилнинг январь-октябрь ойларида республика бўйича 104,5 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бажарилган қурилиш ишлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 5,7 фоизга ошган.  

Жами қурилиш ишлари ҳажмида ҳудудларнинг улуши бўйича Тошкент шаҳри биринчи ўринни эгаллаб турибди – 24,5 фоиз.

Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 8,9 фоиз ҳамда 6,7 фоизлик қурилиш ишлари ҳажми билан Тошкент вилояти ва Самарқанд вилояти жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:

  • Фарғона вилояти – 6,5 фоиз;
  • Бухоро вилояти – 6,4 фоиз;
  • Қашқадарё вилояти – 5,9 фоиз;
  • Андижон вилояти – 5,2 фоиз;
  • Наманган вилояти – 5,1 фоиз;
  • Сурхондарё вилояти – 5,0 фоиз;
  • Навоий вилояти – 4,7 фоиз;
  • Қорақалпоғистон Р. – 4,1 фоиз;
  • Хоразм вилояти – 3,7 фоиз;
  • Жиззах вилояти – 2,7 фоиз;
  • Сирдарё вилояти – 2,2 фоиз.

Мавзуга оид