Ўзбекистон | 12:55 / 23.11.2022
7178
4 дақиқада ўқилади

Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани - ISHONCH дўконлар тармоғининг янги манзилига хуш келибсиз!

Фото: ISHONCH

Хоразм вилоятининг таркибига кирувчи Ҳазорасп туманида ISHONCH дўконлар тармоғининг янги савдо дўкони аҳолига хизмат кўрсатишни бошлади. Республиканинг барча ҳудудларида, айниқса чекка туманларида аҳолини кенг турдаги маҳсулотлар билан таъминлаш, уларга сифатли хизмат кўрсатишни асосий мақсадларидан бири сифатида белгилаб олган ISHONCH компанияси, ушбу мақсадларга эришиш йўлида муваффақият қозонмоқда.

Фото: ISHONCH

Ҳозирда республикамизнинг барча ҳудудларида ISHONCH дўконлар тармоғи самарали фаолият олиб бормоқда ва унумли натижаларга эришмоқда. Шу жумладан, энди ҳазораспликлар ҳам ушбу дўконлар тармоғининг хизматларидан, жозибадор таклифларидан фойдаланиши, акциялар ва танловларда иштирок этиши мумкин бўлади.

Фото: ISHONCH
Фото: ISHONCH

Таъкидлаш керакки, дўконларда аҳолининг танлови учун ниҳоятда кенг ассортиментдаги маҳсулотлар ва уларни харид қилиш учун етарлича қулай шартлар тақдим этилган. Харидорлар исталган маҳсулотни 1 йилгача бўлган даврга муддатли тўловга олишлари мумкин. Шунингдек, амалга оширилган ҳар бир харид учун, харид қийматидан 3% миқдорида БОНУС тақдим этилади ва улардан келгусида бошқа маҳсулотларни харид қилишда фойдаланиш мумкин. Давлат ташкилотларининг ходимлари ва нафақадаги фуқаролар учун яна бир қулайлик кўзда тутилган бўлиб, шартнома расмийлаштиришда уларнинг паспорт тақдим этишлари етарли бўлади. Уйгача етказиб бериш, ўрнатиш ва фойдаланишни ўргатиш каби қўшимча қулайликлар харидорлар ишини анча енгиллаштиради.

Фото: ISHONCH
Фото: ISHONCH

Шубҳасиз, аҳолига сифатли хизмат кўрсатишда, уларга зарур маҳсулотни танлашда ёрдам бериб, керакли маълумотлар билан таъминлашда дўкон ходимларининг ҳиссаси катта. Ҳар бир ходим ўз лавозим вазифалари доирасида махсус ишлаб чиқилган ўқув дастурлари орқали ўқитилади, мунтазам равишда ўз малакасини ошириб боради. Мутахассисларнинг касбий ўсиши ва ривожланиши учун яхши имкониятлар тақдим этилади. Компанияда ишлаш истагида бўлганлар ўз анкеталарини Telegram орқали https://t.me/ishonchanketabot тўлдириб қолдиришлари ва https://t.me/hrfmishonch Telegram-канали орқали бўш иш ўринлари ҳақида маълумот олишлари мумкин.

Шу билан бирга, дўконлар тармоғида мижозлар учун турлича фойдали ва қизиқарли акциялар ўтказиб келинади. Айни пайтда дўконлар тармоғида ISHONCHLI MIJOZ акцияси кенг кўламда ўтаётган бўлиб, учинчи босқич ғолиблари аниқланган ва совринлар топширилган. Олдинда акциянинг яна иккита босқичи бор, иштирок этиш учун ISHONCH дўконлар тармоғининг исталган филиалида 4 млн сўм ва ундан юқори харидни амалга ошириш натижасида 5 та Chevrolet Nexia 3 автомобили ёки қимматбаҳо маиший техникалардан бирини ютиб олишингиз мумкин. Акция шартлари ҳақида батафсил www.ishonchaksiya.uz сайтида танишиб чиқиш имконияти мавжуд.

Батафсил маълумот учун:

+99873 515 22 22

t.me/ishonchadmin 1

Компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги расмий канал ва саҳифалари:

Telegram: t.me/ishonchsavdo

Instagram: instagram.com/ishonchsavdouz

Facebook: facebook.com/ishonchsavdouz

YouTube: youtube.com/c/Ishonchsavdo

Реклама

Мавзуга оид