Жамият | 22:47 / 24.11.2022
43023
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада уч кунлик келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этди

Фарғонанинг Бувайда туманида ёш келин-куёв тўйидан уч кун ўтиб, қўлбола печкада ҳосил бўлган ис газидан заҳарланиб, ҳалок бўлди. Kun.uz ФВБдан олган маълумотга кўра, қишлоқ газлаштирилмаган ҳудуд ҳисобланади.

Фото: KUN.UZ/Архив

Фарғона вилояти Бувайда тумани “Алимерган” МФЙ Ҳунармандлар кўчасида 3 кунлик ёш келин-куёв ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди.

Бувайда тумани ФВБ бошлиғи Давронбек Отамирзаевнинг Kun.uz мухбирига маълум қилишича, бўлимга 24 ноябр куни соат 08:30ларда ИИБ томонидан қўнғироқ бўлиб, ҳолат бўйича хабар берилган.

Маълум бўлишича, 1999 йилда туғилган куёв А.А. ҳамда 2005 йилда туғилган келин Н.У. бир-бирига қариндош бўлган. Куёв А.А. печка ясаб сотадиган уста бўлгани учун 21 ноябр куни ўзи ясаган печкалардан бирини уйга ўрнатган. Эрталаб ўғли чиқавермаганидан шубҳаланган ота уйга кириб мудҳиш ҳодиса гувоҳи бўлган.

Туман ФВБ бошлиғининг қўшимча қилишича, қишлоқ газлаштирилмаган ҳудуд ҳисобланади.

Ҳолат бўйича прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти