Ғофуржон Мирзаев Сирдарё вилояти ҳокимлигидан кетди
Ғофуржон Мирзаев 2016 йилдан буён Сирдарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.
Ғофуржон Мирзаев 1964 йилда Фарғона вилоятида туғилган. 1990 йилда Тошкент политехника институтини, 2000 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини Фарғона вилояти Бағдод туманида буғдойни қайта ишлаш заводида бошлаган.
2003 йилда Ўзбекистон президенти аппаратида инспектор сифатида иш бошлаган ва 2016 йилга қадар шу ерда ишлаган.
2016 йил 15 декабрида Ойбек Аширматов ўрнига Сирдарё вилояти ҳокими этиб тайинланганди.
- Ноябр ойи ўрталарида адлия вазири Русланбек Давлетов президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига ўтказилганди.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Ҳургадага: денгиз, қуёш ва шарқона эртак
Ўзбекистон | 09:00 / 21.05.2025
-
Тянжин–Тошкент йўналишидаги биринчи поезд жўнаб кетди
Ўзбекистон | 07:39
-
АҚШ давлат котиби Россия президентини ҳарбий жиноятчи деб аташдан бош тортди
Жаҳон | 01:12
-
«АҚШ билан савдо низоларини тезроқ ҳал қилишимиз керак» — G7 йиғилишидаги сўнгги маълумотлар
Жаҳон | 00:45
Мавзуга оид

12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди

17:31 / 07.05.2025
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди

11:53 / 06.05.2025