Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 09:06 / 25.11.2022
3324
2 дақиқада ўқилади
Жамоат хавфсизлиги таъминлангани ҳолати уч хил даражага ажратилади
Фото: Kun.uz
2022-2025 йилларда Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегиясини 2023 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” эълон қилинди.
Жамоат хавфсизлигига хавфлар ҳолати ва даражаларини белгиловчи мезонларни ва асосий кўрсаткичларни (индикаторларни) ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш мўлжалланмоқда.
Бунда:
- Жамият эҳтиёжларини аниқлаштирган ҳолда жамоат хавфсизлиги контекстида жамият манфаатларини тизимлаштириш;
- жамият манфаатларини асосий мезон сифатида белгилаган ҳолда, жамоат хавфсизлиги таъминланганлиги даражасини баҳолаш индикаторларини ишлаб чиқиш;
- жамоат хавфсизлигининг таъминлангани ҳолатини ҳар бири уч босқичдан иборат бўлган “норма”, “инқироз олди”, “инқироз” даражаларига ажратиш ва улар чегаравий қийматларини белгилаш;
- жамият манфаатларига қарши маъмурий ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни ягона бўлимга бирлаштирган ҳолда тизимлаштириш;
- жамоат хавфсизлигини таъминланганлиги даражасини ўрганиш натижалари бўйича ахборот-таҳлилий ҳужжатларни тайёрлаш, ваколатли идораларга киритиш, инобатга олинган ҳолларда рағбатлантириш тартиби;
- жамоат хавфсизлиги таъминлангани даражасини тизимли равишда мониторинг қилиш ва баҳолаб бориш учун Жамоат хавфсизлиги бўйича республика эксперт-таҳлил кенгашини тузиш назарда тутилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
14:38 / 22.06.2026
Лифтлар хавфсизлиги бўйича янги низом қабул қилинди
09:10 / 19.05.2026
Лифт хавфсизлигини баҳолаш тизими учун янги тартиб жорий этилмоқда
08:58 / 09.04.2026
Маҳаллаларда хавфсизликни таъминлашда янги модел жорий этилади
10:51 / 02.03.2026