Жаҳон | 17:29 / 25.11.2022
6318
2 дақиқада ўқилади

Столтенберг: НАТО Украинага ўзини ҳимоя қилишда ёрдам беришда давом этади

НАТО Украинага ўзини ҳимоя қилиш ва ўз қуролли кучларини ғарб стандартларига жавоб берадиган замонавий армияга айлантиришда ёрдам беради. Бу ҳақда альянс бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди. 

Фото: Reuters

29-30 ноябрь кунлари Руминияда бўлиб ўтадиган НАТО ташқи ишлар вазирларининг йиғилишидан олдин журналистлар билан суҳбатда Столтенберг Киевга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришни хоҳлаётган давлатларни буни давом эттиришга чақирди.

Бундан олдин Йенс Столтенберг Россиянинг катта ҳарбий салоҳияти ва катта йўқотишларни ҳисобга олишга тайёрлигига эътибор қаратиш кераклигини таъкидлаганди. У Украинани қанча вақт керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлашга чақирди.

Россия Қуролли кучларининг сўнгги мағлубиятларига қарамай, Россиянинг ҳарбий салоҳиятини эътибордан четда қолдириб бўлмайди, дейди НАТО бош котиби Йенс Столтенберг. «Ишончимиз комилки, Россия катта йўқотишларни ҳисобга олишга тайёр», — деди у Брюсселда Европа Иттифоқи мудофаа вазирларининг йиғилишида.

Унинг таъкидлашича, Москва салмоқли ҳарбий салоҳиятга, шунингдек, кўп сонли қўшинларга эга. Бундан ташқари, Россия кучлари «тинч аҳолига шафқатсизларча зулм қилмоқда». Шунинг учун Ғарб «Украинани зарур бўлган вақтгача қўллаб-қувватлаши керак», деб қўшимча қилди Столтенберг.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид