Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинадаги барча АЭС тармоққа уланди - МАГАТЭ
Украина Ривне, Жанубий Украина ва Хмелницкий атом электр станциялари энергия тармоғига қайта уланганини тасдиқлади.
Украинанинг барча атом электр станциялари электр энергияси тўлиқ ўчирилганидан сўнг яна миллий энергия тизимига уланди.
Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) бош директори Рафаел Гросси ўз баёнотида Украинанинг Ривне, Жанубий Украина ва Хмелницкий атом электр станциялари электр тармоғига қайта улангани ва мамлакат эҳтиёжи учун электр энергияси ишлаб чиқараётганини тасдиқлади.
Чернобил АЭС ҳам электр таъминотига уланди. Аввалроқ, Запорижжя АЭС ҳам ташқи энергия тармоғига уланган эди.
10 октябрда Россия Федерацияси Украинанинг муҳим инфратузилмасига ракета зарбаларини берган ва атиги бир кун ичида Украина энергетика инфратузилмасининг 30 фоизига зарар етган эди.
23 ноябрь куни Россия яна Украина энергетика тизимига зарба берди. Шундан сўнг, барча атом электр станциялари фаолияти тўхтатилган ва мамлакатда жиддий энергетика инқирози юзага келган эди.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026