Ўзбекистон Мисрга гуруч сотишни йўлга қўйиши мумкин
Ўзбекистон элчихонаси ходимларининг Қоҳира шаҳрида Миср саноатлари уюшмаси Озиқ-овқат палатаси раиси Маҳмуд ал-Басюмий билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Суҳбат чоғида озиқ-овқат соҳасида фаолият юритаётган Ўзбекистон ва Миср компаниялари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, устувор йўналишларни белгилаб олиш ва икки томонлама тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Маҳмуд ал-Басюмий Озиқ-овқат палатаси фаолияти ҳақида маълумот берди. Палата 1958 йилда ташкил этилган. Ташкилот Миср озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини тасдиқловчи шаҳодатнома тақдим этиш, соҳа ривожига ҳисса қўшадиган стратегияларни ишлаб чиқиш ва қонун ижодкорлиги билан шуғулланади, мамлакат озиқ-овқат саноатининг имижини яратиши билан бирга уни турли халқаро форумларда тақдим этади. Озиқ-овқат саноати палатаси тизими шакар, ширинликлар, сут ва сут маҳсулотлари, шарбатлар, сабзавот ва мевалар, ёғ, дон ва зираворлар каби 9 бўлимдан иборат. Палата соҳада фаолият олиб бораётган 18 мингдан ортиқ компанияларни бирлаштиради.
Миср томони Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раҳбари ва вакилларини, соҳада фаолият юритаётган йирик ўзбек компанияларини 5-7 декабрь кунлари Қоҳирада бўлиб ўтадиган Food Africa 2022 халқаро кўргазмасида қатнашишга таклиф қилди. Кўргазма чоғида икки мамлакат озиқ-овқат саноати палаталари иштирокида музокаралар ўтказиш, ҳамкорлик истиқболларини белгилаб олувчи «Йўл хариталари»ни тузиш ташаббуси билдирилди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистондан Мисрга гуруч, Мисрдан Ўзбекистонга цитрус мевалар ва бошқа маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиш мумкинлиги қайд этилди.
Мавзуга оид
15:34 / 18.11.2024
Миср Ўзбекистонда қурилаётган кимё кластери лойиҳасида иштирок этмоқчи
13:38 / 08.11.2024
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
12:32 / 06.11.2024